Latest news

01:17"Париж" - 46 йилдан сўнг Лига 1да! Унинг стадиони ПСЖ аренасидан йўлнинг нариги томонида жойлашган (мутолаа учун)  0 00:55Моуринью 2010 йилда "Интер"нинг "Барселона" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Ўша воқеани тасвирлаши мумкин бўлган сўз йўқ"  5 00:50Кафу Рафинья ҳақида: "У билан "Олтин тўп" учун рақобатлаша оладиган ўйинчиларни кўрмаяпман"  2 00:09Рафинья: "Мен Италия терма жамоасида ўйнашга жуда яқин келганман"   3 23:09"Интер"нинг муҳим футболчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйнамайди  3 22:47"Олимпик" "ФарДУ"ни таслим қилган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:33ЛаЛига жамоаси футболчиларининг бутса ва қўлқопларини ўғирлаб кетишди. Машғулот бекор қилинди  2 21:30БАА. Азизбек Ғаниевнинг голи туфайли "Ал Батеҳ" 3 очкони қўлга киритди  7 21:03Педру Морейра "Пахтакор"ни тарк этди  57 20:54Дани Алвес медиалига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  2 20:38"Европа Лигаси ғолиби ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлмаслиги керак" — Арсен Венгер  10 20:13Мирко Йеличич: "Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман"  3 19:59Кейн уддалади, улар эса йўқ. Ҳеч қандай совринсиз қолган олти юлдуз (мутолаа учун)  7 19:32Сергей Лебедев: "Ҳакамлар устидан шикоят ёзаман"  18 19:20Бирга-бир вазиятларда жамоасини қутқарган посбон, хет-трик қайд этган футболчи, жамоаси камбэк қилган мураббий — Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари  8

Интервью. Дэниэл Старриж: “Жамоа билан бирга таваккал қиламан” News

Интервью. Дэниэл Старриж: “Жамоа билан бирга таваккал қиламан”

“Ливерпуль” ҳужумчиси Дэниэл Старриж охирги учрашувларда аввалги савиясига чиқиб бораётганини исботлади.

“Эвертон” дарвозасига гол урган футболчи “Sportbox.ru” сайти билан суҳбатда ўйинга муносабати ва майдондан ташқаридаги одатлари ҳақида берилган саволларга жавоб берди.

— Футболчи оиласида туғилгансиз. Боболарингиз етарли даражада яхши ўйнаган. Уларнинг фикри ўйинингизга таъсир қилганми?
— Улар менга кўплаб маслаҳатлар беришган. Улардан бири, бобом Дин ҳалигача кўнғироқ қилади. Менга нимадир зарур бўлса, унинг рақамини теришим мумкин. Отам ҳам маслаҳатлар бўйича ҳақиқий уста. Бу муҳим, чунки кўп янгиликлар оламан.

— Атрофдагилар учун ўзингизни ўрнак кўрсатувчи деб ҳис қиласизми? Шундай бўлса, бу туфайли ҳаётингизни ўзгартиришга интиласизми?
— Намуна? Менимча, айнан шундай. Бундай бўлишни истаганим учун эмас, балки ёш футболчилар ҳамиша ўйинчилардан ўрнак олишади. Шу сабабли уларга яхши ўрнак бўлиш лозим, токи улар ижобий нарсаларни ўзлаштиришсин. Улар бошқа ахмоқона мисоллардан ҳам фойдаланишлари мумкин ва уларнинг ҳаёти тўғри йўналишга қараб кетмайди.


— Бўш вақтингизни қандай ўтказасиз?
— Шунчаки уйда дам оламан. Ресторан ёки музейга боришим мумкин. Кўпроқ ҳордиқ чиқараман: фильмлар, телевизор, китоблар ёки мусиқа.

— Футболдан ташқари нимани энг кўп ёқтирасиз?
— Мусиқани. Озроқ мусиқа ҳам ёзиб тураман. Яна модада янгиликларни ёқтираман.

— Фаолиятингизни тугатгандан кейин мухлислар ёдида қандай қолишни хоҳлардингиз?
— Ўйинни ўзгартира оладиган футболчи сифатида. Болаларни футболни севишга чорлай олган ва ўйинимни улар кўчиришни хоҳлаган.

— Франциядаги Европа чемпионатидан нима кутяпсиз?
— Терма жамоа либосида муваффақиятни. Шунчаки иштирокчи бўлишни ёқтирмайман. Барчамиз ғалаба қозонишга интиламиз ва умид қиламанки, мамлакатим ютуққа эришади.

— Терма жамоа либосини кийишда ўзгача фахр ҳис қиласизми?
— Албатта, чунки ортимда мамлакатим туради. Ғалаба учун барча нарсани амалга ошираман. Ҳар бир одам бу ҳолат ўйинчи учун нимани билдиришини тушуниши муҳим.

— Таваккалсиз ғалаба бўлмайди. Шундай гап бор. Бунга изоҳ берасизми?
— Ҳа. Баъзида одатий қилмаган нарсангни амалга ошириш зарурлигини билдиради. Олдиндан ўйланмаган ҳаракат ғалабадан маҳрум қилиши ёки уни олиб келиши мумкин. Ҳаётда таваккал қилиш лозим, футболда эса янада. Позициям ностандарт қарорлар қабул қилишни талаб этади. Жамоа билан бирга таваккал қиламан, бу менга завқ бағишлайди.

— Ёш йигитлар кўпинча футбол билан яшашади. Ўзингизни шундай деб ўйлайсизми?
— Футбол билан яшайман. Хаёлимда доим янги ҳаракатлар, финтлар ва ўйинни ўйлаб юраман. Ҳаётни унда футбол борлиги учун севаман. Яна видеода олдинги авлод ўйинларини кузатишни ёқтираман. Улардан доим ўрганаман. Ўйинимни яхшилаш бориш учун барча нарсани қиламан.


— Мода сизга қандай ёрдам беради?
— Мода футболдан кўра яхшироқ таъсир қилиши мумкин, чунки одамлар сени билмаса, кийинишингга қараб баҳо беришади. Ранглар кайфиятни тасвирлайди. Тўғри, қора рангни ёқтираман ва бу нимани англатишини билмайман. Бу рангли либосда менга қулай. Мода – ажойиб нарса. Уни ҳамиша ёқтирганман.

— Ўйинингиз либос ва оёқ кийимингиз қандай эканига боғлиқми?
— Ўйлашимча, ўзингни яхши сезсанг, шунга яраша ўйнайсан. Улар кўп нарсани билдиради. Лекин кийим кўпроқ машғулотга кетаётганда ёки кўчада юрганда муҳим, машғулотда эса бунинг фарқи йўқ. Ҳаётда ўзимнигина эмас, оиламнинг ҳам бир бўлагиман. Шу сабабли яхши кийиниш муҳим деб ўйлайман.

— Нима учун спортча оёқ кийимлари кундалик гардеробингизнинг ажралмас қисми саналади?
— Одамлар биринчи навбатда сени оёқ кийимингга қараб баҳолайдилар. Доим кроссовкалар кийганман. Менда улар жуда кўп ва уйимга ҳам сиғмайди. Буни уларга боғлиқлик деб айтиш мумкин. Уларни доим ёқтираман.

— Уларни сони нечта деб ўйлайсиз?
— 100 жуфтдан ортиқ.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика