Latest news

16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  0 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  2 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  2 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  3 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  1 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  5 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  15 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1

Интервью. Бахтиёр Ашурматов: "Бунёдкор"га қарши ўйин жамоамиз учун бурилиш нуқтаси бўлади" News

Интервью. Бахтиёр Ашурматов: "Бунёдкор"га қарши ўйин жамоамиз учун бурилиш нуқтаси бўлади"

“Қўқон-1912” жамоаси учун Суперлиганинг 2-давраси бироз кўнгилсиз натижалар билан бошланди.

Жамоа кетма-кет иккита ўйинда мағлубиятга учради. "Қўқон-1912" матбуот хизмати вазият ҳамда ўзларининг саломатликлари борасидаги саволлар билан жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовга мурожаат қилди.

- Бахтиёр Аъзамович аввало соғлиқларингиз яхшими?
- Гапни очиғи "Бухоро"га қарши ўйиндан кейин томоғим бўғилиб қолган эди. Эртасига озгина температурам кўтарилди. Шу сабабли "Металлург"га қарши ўйинга тайергарлик жараёнида қатнаша олмадим. Лекин ўйинга бир кун қолганда Қўқонга келиб "Металлург" билан ўйинни ўзим бошқардим. Ўйиндан кейин касалим яна озгина кучайди. "Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин ПЦР анализини топширдик. Анализ жавоблари яхши чиқди ва машғулотни ўзим ўтказишга қарор қилдим. Лекин афсуски машғулотда совуқ ўтиб температурам кўтарилиб кетти. Ҳолатим шу даражага етдики, қувватсизликдан актив ҳаракат қилишим ҳам оғирлашиб қолди ва яна машғулотларни қўйиб юборишга мажбур бўлдим. Бу вақт ичида ўпкамни рентген қилдириб кўрганимда 15 фоизга ўпка шамоллаши, енгил пневмония ташҳисини қўйишди ва шифокорлар клиникага ётиб даволанишни ёки уй шароитида даволаниш учун қўшимча даволаниш курсини ёзиб беришди. Афсуски шу сабабли "Сўғдиёна" билан бўлган муҳим ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Худога шукр ҳозир ахволим нисбатан яхши ва жамоамизнинг машғулотларига қўшилдим.

- “Қўқон-1912” жамоаси мавсумнинг биринчи ярмини кўтаринки руҳда ўтказди ҳам турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаган эди. Кутилмаганда 2-давра учрашувларини дуранг ҳамда мағлубиятлар билан бошладик. Бунга қандай изоҳ берасиз?

- Тўғри 1-давра ўйинларини кўтаринки руҳда ўтказдик. Афсуски 2-давра ўйинларини муваффақиятсиз бошладик. Мухлисларимиз ҳам ҳавотирга тушишмоқда. Ҳар хил гап сўзлар кўпаймоқда. Афсуски бетоблигим туфайли ўзим 10 кун ичида фақат "Металлург" билан ўйинга ва фақат битта машғулотга чиқа олдим холос. Лекин мураббийларимиз штаби яхши шаклланган. Зоҳид ака Нурматов ва Даврон Файзиев бошчилигида машғулотлар яхши савияда олиб борилган. Даврон Файзиев яхши савиядаги мураббий ва ишончли дўст эканлигини биламан. Зоҳид ака Нурматов эса мени ярим сўздан тушунадиган ишончли инсоним ва ёрдамчим. Айтмоқчи бўлганим мағлубиятларда бош мураббий сифатида ўзим айбдорман. Иккинчи даврада омад ҳам бизни тарк этгандек. Яна битта хатомиз биринчи даврадан кейин таркибимизни ўзгартирмаганимиз деган хулосага келяпман. Айрим сабабларга кўра хоҳлаган ўйинчиларимизни жамоага ололмадик. Айтайлик Самарқанддан Амиржон Сафаров трансфери учун 100 миллион сўм сўрашди. "Истиқлол"дан ёш ҳужумчи Акбар Султоновни клуби қўйиб юбормади. Жавоҳир Сидиқовни оламиз деганимизда "Пахтакор" таркибида асосий таркибда туша бошлади. "Пахтакор"дан Асадбек Собиржоновни ҳам афсуски ижарага ололмадик. Тўғри таркибимиз ёмон эмас. Лекин барибир янги қон керак экан. Ўйинимизда ҳам афсуски пасайиш юзага келди. Чемпионат ўйинларини бир хил темпда ўтказиш хам осон эмас. Мисол учун, "Навбаҳор" еттита ўйиндан бери ютолмаяпти. Яхши таркибга эга бўлган АГМК 4та ўйинда ғалаба қозона олмади. Ўйлайманки бу қийин вазиятдан йигитлар билан бирга ёруғ юз билан чиқиб кетамиз.

Иккита мағлубият бизни ҳам жуда хавотирга солмоқда. Энг ёмони 1-даврада мағлубиятга учраган ўйинларимизда охиригача курашиб мағлубиятга учрагандик. Иккита ўйинда эса афсуски характер ва охиригача курашиш етишмади. Шу сабабли "Сўғдиёна" билан ўйиндан кейин йигитлар билан гаплашиб олдик. Иккита ўйиндаги мағлубият сабабларини таҳлил қилдик ва ўйлайманки кейинги ўйинларда мухлисларимиз яна жангавор ўйинларга гувоҳ бўлишади. Тўғри жамоа ғалаба қозонганда камчиликлар хам кўзга ташланмайди. Жамоанинг характери, аҳиллиги шунақа қийин пайтда билинади.



- Ҳозирги кунда жамоадаги ички муҳит ва жамоа аъзоларининг саломатликлари қандай, олдиндаги учрашувларга ҳамма тайёрми яъни таркибда йўқотишлар йўқми?

- Худога шукр ҳозир жамоамиздаги ички муҳит ижобий томонга ўзгарган. Муҳит яхши бўлишида ва қийин вазиятдан чиқиб кетишимизда жамоамиз етакчилари Мурод Холмуҳаммедов, Қувондиқ Рўзиев, Александр Мерзляковнинг роли катта бўлиши керак. Таркибида шундай етакчи футболчилари ва улар қаторида Ойбек Рустамов, Суҳроб Бердиев каби футболчилар бўлган жамоа хар доим юқори ўринлар учун курашиши керак. Мурод Холмуҳаммедовни эса бемалол Ўзбекистоннинг бу йилги мавсумдаги энг кучли футболчилари қаторига қўшсак бўлади. Рўзиевдан ҳам умидим жуда катта. Чемпионатнинг энг меҳнаткаш футболчиларидан бири.

Афсуски юртимизга келган пандемия жамоамизни хам четлаб ўтмади. Лекин биз қандай натижа кўрсатишимиздан қатъий назар бу касалликларни сабр ва бардош билан енгиб ўтишга қарор қилгандик. Жамоамиздаги деярли ҳамма футболчилар бу касалликни енгиб ўтишди. Вақти келганда ўйин қайдномасига киритишга ўйинчи ҳам етмай қолди. Жамоамиз етакчиси Мурод Холмуҳаммедов, Қувондиқ Рўзиев ўйинларни ўтказиб юборишди. Музаффар Музаффаров олти ой деганда жароҳатидан қутулиб энди сафимизга қўшилди. Афсуски "Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин дарвозабонимиз Музаффар Абдуллаев ва ҳужумчимиз Ҳамидулло Абдуҳамидовда хам тест натижалари яхши чиқмади ва улар ўйинни ўтказиб юборишди. Лекин бу ўйинларни муваффақиятсиз ўтказишимизга сабаб бўла олмайди. Иккита футболчимиздан ташқари қолган футболчиларимиз худога шукр соғ-саломат ва "Бунёдкор" билан бўладиган ўйинга тайёр.

- Бизни олдинда “Бунёдкор” жамоасига қарши учрашув кутиб турибди. Бу ўйин олти очколик ўйин бўлиши аниқ. Мухлисларимиз эса ўз майдонимизда жамоадан фақат ғалаба кутишади.

- "Бунёдкор" билан жуда ҳам муҳим бўлган қийин ўйин кутиб турибди. Бу бизнинг жамоамиз учун бурилиш ўйини бўлади. Биз мухлисларимиз учун ҳам бу ўйинда ғалаба қозонишимиз керак. Афсуски жамоамиз учун қийин бўлган вазиятда мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашлари жамоамизга етишмаяпти. Ҳар йили Суперлигада қолиш учун курашадиган жамоа ўз ишончли ўйинлари билан мухлислар мехрини ва ишончини қозонди. Энди мухлисларимиз биздан юқори ўринлар учун курашишимизни кутишмоқда. Мухлисларимиз бунга ҳақлилар. Футболда мухлислар ишончини, меҳрини қозониш жуда қийин. Лекин ишончни йўқотиш жуда осон. Футболчиларимиз ҳам вазиятни тушуниб туришибди ва "Бунёдкор"га қарши ўйинда вазиятни ўнглаш учун бор кучларини ишга солишади. Биз мураббийлар штаби футболчиларимизга ишонамиз.



- Жамоада молиявий муаммолар йўқми? Мураббий ҳамда футболчилар маош ва мукофот пулларини ўз вақтида олишяптими?

- Худога шукр жамоамизда молиявий муаммолар йўқ. Бахтиёр ака Толипов бошчилигидаги раҳбариятимиз ойлик маошлари ва мукофот пулларини вақтида беришяпти. Шуҳрат ака Мўминов эса ажойиб ташкилотчи. Ўйинларга тайергарлик кўриш жараёни, машғулотлар учун майдон топишда, касалланган футболчиларимизни даволаш учун дори-дармон етказишда, меҳмонхоналарга жойлашишимиз, футболчиларнинг овқатланиш жараёнлари, Тошкентдаги йиғинлар ташкил қилишда Шуҳрат аканинг ўрни беқиёс. Умуман олганда Қўқонда ташкилий ишлар юқори даражада йўлга қўйилган. Жамоамиз футболчилари номидан жамоамиз раҳбариятига яратилаётган шароитлар учун миннатдорчилик билдирган бўлардим.

- Мухлисларимизга тилакларингиз?

- Мухлисларимиз жамоамиз бахтига доимо соғ саломат бўлишсин. Илтимос жамоамизни қийин пайтда хам қўллаб-қувватлаб туришсин.Футболда ғалаба ва мағлубият доимо ёнма-ён юради. Лекин ишонч билан айтаманки мухлисларимиз ишончини ҳеч қачон суистеъмол қилмаймиз. Жамоамизга ишонишсин. Биз мухлисларимиз учун ўйнаймиз. Худо хоҳласа тезроқ стадионга қайтинглар ва жамоамизни қўллаб қувватланглар. Мухлисларсиз футболнинг ҳам файзи йўқоларкан. Тез орада мухлисларнинг стадионларга киришларига рухсат берилади деб ишониб қоламиз. Барча азиз мухлисларимизга соғлик тилайман!

 

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика