Latest news

21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  0 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  13 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  1 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  9 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  56 19:50Гари Невилл АҚШда дам олган Рэшфорд ва Каземирони танқид қилди  3 19:21"Реал" январда Эндрикни ижарага бермайди  0 18:59Жоау Канселу: "Ҳар доим "Барселона"га мухлислик қилганман"  2 18:35Сон Туркияда тўп тепиши мумкин  0 18:06Александр Ежов: "2-3 та вазиятни юз фоиз голга айлантиришимиз керак эди"  0 17:50Асрор Алиқулов: "Машъал" кейинги мавсум Суперлигада ўйнамайди? Бу ҳақда эшитганимиз йўқ"  3 17:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ-2 доирасидаги баҳсни бошқаради  0 17:18Баҳром Ҳайдаров: "Майдон ҳолатини ҳисобга олсак, комбинацион ўйин намойиш этиш қийин эди"  1 17:07Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  2

Илёс Қурбонов: "Сурхон" ва "Насаф"га қарши фақатгина ғалаба учун ўйнаймиз" News

Илёс Қурбонов: "Сурхон" ва "Насаф"га қарши фақатгина ғалаба учун ўйнаймиз"

Суперлиганинг 24-тури доирасида "Бунёдкор" майдонидаги дурангдан кейин "Металлург" ёрдамчи мураббийи Илёс Қурбонов матбуот анжуманида қатнашди.

- "Бунёдкор"ни билардик, яхши жамоа. Айниқса иккинчи даврада мураббийнинг имзоси кўринди, улар қарши ҳужумда яхши ўйнашмоқда. Тезкор футболчилари бор. Шу сабабли йигитлардан диққатлироқ бўлишни талаб қилдик. Барибир диққатни бироз йўқотдик ва қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик. Қўрққан жиҳатимиздан гол ўтиб кетди. Кейин йигитлар ўзларига келиб олишди. Иккинчи бўлим олдидан йигитларга керакли кўрсатмаларни бердик ва яхшироқ ўйин намойиш қилдик. Яхши вазиятларга эга бўлдик, лекин ғалаба қозониш учун кўпроқ гол уриш керак эди. Битта гол эса камлик қилди. Афсус, дуранг ўйнадик, мақсад уч очко эди. Дуранглар бўйича рекорд қўйяпмиз. Лекин ўйин бўйича йигитларга раҳмат, борларини беришди, тартибли ўйнашди. Фақатгина қаердадир омад, қаердадир совуққонлик етишмади.

- Ўтган турда Олмалиқдаги ўйинда Бальса Секулич билан Асадбек Собиржонов қайдномага киритилмади. Бугун Секулични ўйинда кўрдик, бироқ Собиржонов ўйинда кўриниш бермади. У ҳали ҳам жароҳатдами?

- Секулич жароҳатидан тикланиб, "Бунёдкор" билан ўйиндан олдин жамоа билан шуғулланди. Асад эса ҳали тўлиқ тиклангани йўқ. Кейинги ўйингача у умумий гуруҳда шуғулланишни бошлайди.

- Бугун "Металлург"га уч очко керак эди. Бироқ жамоа бугун дуранг ўйнади. Шу орқали "Локомотив" билан фарқ тўрт очкога етди. Жамоа лигада қолиши учун бир ғалаба ва бир дуранг қайд этиши керак бўлади. Жамоанинг лигада қолиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Бизда иккинчи даврадаги барча ўйинлар финал каби ўтмоқда. Ҳар бир ўйинга уч очко учун чиқяпмиз. Очколар эса олтинга тенг.  Кураш охиригача бўлади. Ўйлайманки, олдимизга қўйилган вазифани бажаришга кучимиз етади. Эътибор берган бўлсангиз, биз рақиблардан кучсиз ўйин кўрсатганимиз йўқ. Бу бизнинг ўрнимиз эмас. Аслида биз тартиб борасида ҳеч кимдан ортда қолмадик. Биринчи даврада "Олимпик" билан ўйинда тўртта гол ўтказиб юбордик, қолган ўйинларда фақатгина битта гол фарқи эвазига мағлуб бўлдик. Тепадаги жамоалардан: ОКМК, "Навбаҳор", "Насаф", "Пахтакор", "Сўғдиёна"дан ҳам очко олдик. Айтяпман-ку, бизга қаердадир омад, совуққонлик етишмаяпти, баъзи нарсалар эса руҳий ҳолат билан боғлиқ бўлмоқда. Барибир сўнгги ўриндаги жамоа футболчиси хато қилишдан қўрқади. Ҳали ҳаммаси олдинда, охиригача курашамиз.

- Кейинги икки ўйин ҳақида фикрингизни билдирсангиз. Жамоангиз "Сурхон" ва "Насаф" билан ўйинларда 6 очко қўлга киритишига ишонасизми?

- Сўнгги икки турда 6 очко олишимизга ишонаман. Биз фақатгина уч очко учун ўйнаймиз. Ҳа, "Сурхон" чемпионатимизда чиройли ўйин кўрсатмоқда. "Насаф" эса чемпион, уларда биринчи ёки иккинчи таркиб йўқ. Чемпион, ОЧЛда ўйнаётган жамоада иккита бир хил таркиб бўлишига ишонаман. Биринчими ёки иккинчи таркибими, қийин ўйин бўлиши аниқ. Уларга қарши фақатгина ғалаба учун ўйнаймиз, хатто дуранг ҳам бизни қониқтирмайди.

Rating:    

Comments

+1   
09 nov 06:03:08
Kristensen
Basharanga xuyam Ilyos ifloslar bekobodni futboldan koʻngilni qoldirdinglar . Iloxim tushub Metallurg yoʻq boʻlib ketsin
+1   
09 nov 02:19:13
sharipov odil
Хали ҳаммаси олдинда эмиш. Ха- ха- ха-. Ўзи икии тур қолди ку.
+1   
08 nov 23:50:36
Xumoyun Faxriddinov
Омин Локо пролигага тушиб кетсин урнига металлург. Колчин. Худо хохласа шу холат булса КОЛОСОВСКИЙ БН БАБАЙАННИ Холи нима боларкан???
+1   
08 nov 23:44:51
Djabborov Hakim
Surxon bunaqa klublarni xavas bilan yurib yutib ketadi.
+1   
08 nov 23:11:06
boss bond
Насафга очко кереамас булса хам буларга бермаслик керак умри буйи пахтакорга улашади очко дармоедлар
+1   
08 nov 23:11:01
boss bond
Насафга очко кереамас булса хам буларга бермаслик керак умри буйи пахтакорга улашади очко дармоедлар
+1   
08 nov 23:11:00
boss bond
Насафга очко кереамас булса хам буларга бермаслик керак умри буйи пахтакорга улашади очко дармоедлар
   
09 nov 15:20:03
Bek
Бу сал жинниромасми? Биза факат 3 очко учун уйнимиз дейди ха ула гапни эплаб гапиромаган одам тренерликни каердан эпласин аутсайдер бунедкорни ютолмаган сурхон билан насафни ютармуш
   
08 nov 23:12:28
⚽️JOKER⚽️
chempionatning 24 ta o'yinida 14ta durang bu kam 15 qilib qo'yish kerak Agar Bunga kuch yetsa
   
08 nov 23:10:47
Grand Grand
Металлургни ощибкаси ёш футболчилар билан ишлайдиган мурабийини жамоага жалб килмаганлиги Лушан шунча ишсиз ёрди еки Мочинов иккаласи зур вариант эди
   
08 nov 22:43:51
Fast TV
Насафга очко керемас братишка белни бақувват қилиб келаверинг.
-1   
09 nov 01:06:53
Barsa10messi
Reply to comment by Grand Grand
Металлургни ощибкаси ёш футболчилар билан ишлайдиган мурабийини жамоага жалб килмаганлиги Лушан шунча ишсиз ёрди еки Мочинов иккаласи зур вариант эди
Лущан Беларусияда Шахтёр академиясини директори эди, келиб сразу Одил Ахмедов академисида иш бошлаган эди, кейин эса Навбахорга утди. Лекин гапингиз тугри Металлург хам яхши вариант эди
-1   
08 nov 22:56:39
La Masia
Фойдаси бормикан энди
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика