Latest news

15:36"Машъал" "Нефтчи"ни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган ўйиндан галерея  0 15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  1 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди  5 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  1 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  4 14:00Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"  1 13:42Ротен ПСЖдаги Месси ҳақида: "Пиёда юрарди, ўзини бағишламасди. Бу ҳақда сукут сақлаганларнинг ҳаммаси эркак эмас"  10 13:12Марказий Осиё. Қозоғистонда кубок ярим финали ўтказилади, "Истиқлол" 3-ўринга кўтарилди, "Аркадағ" эса энг яқин таъқибчисидан 11 очко илгарилаб кетди  0 12:52"Барселона" "Камп Ноу"га қайтадиган кунни эълон қилди  1 12:22Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзлари туғилган ҳудудлардаги академияларга ташриф буюришди  3 12:17Расман: Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  1 12:06Нега? "Брюгге"нинг 22 ёшли футболчиси МЮга "йўқ" деди  0 11:58Делап "Челси"да омадсиз ҳисобланган 9-рақам ҳақида: "Бундай нарсаларга ишонмайман"  1 10:50“Барселона“ Маркус Рэшфорд бўйича бир қарорга келди  2 10:23“Ливерпуль“ яна тўртта трансферни амалга оширмоқчи  6

Илҳом Юнусов: «Энди ҳеч ким «Бунёдкор» ёки «Пахтакор» номидан қўрқаётгани йўқ» News

Илҳом Юнусов: «Энди ҳеч ким «Бунёдкор» ёки «Пахтакор» номидан қўрқаётгани йўқ»

Ўзбекистон миллий чемпионати тобора ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Олий Лиганинг 5-туридан ўрин олган «Бунёдкор» — «Қизилқум» (0:1) ўйини ҳам кутилмаганда меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Навоий жамоаси Илҳом Юнусовнинг ажойиб голи билан Тошкентдан ғалаба билан қайтди. Ўйиндан кейин «Эрудит Спорт» газетаси мухбири Самарқандда тур қаҳрамони билан учрашиб, интервью олди.

«ҚИЗИЛҚУМ» ҲАЛИ ЎЗ СЎЗИНИ АЙТАДИ»

— Илҳом ака, аввало муҳим ғалаба билан табриклаймиз. Келинг, суҳбатимизни «Бунёдкор»га қарши баҳс билан бошласак…


— Табрик учун раҳмат. Чиндан ҳам «Бунёдкор»ни мағлуб этиш биз учун жуда муҳим эди. Сўнгги турда Навоийда мухлисларимиз қаршисида «Бухоро»га мағлуб бўлганимиздан сўнг, ҳар қандай ҳолатда ҳам Тошкентдан ғалаба билан қайтишни кўзлагандик. Биринчи бўлим якунида жарима майдонида зарба бериш учун менда жуда қулай вазият юзага келди ва кучли зарба билан ўйинда ягона голни киритганимдан хурсандман. Энг асосийси голнинг жамоамизга ғалаба келтирганидир. Ғалабани энг аввало жамоавий ўйинимиз билан қўлга киритдик.

— Мавсумнинг бошланишини жамоа учун қай даражада баҳолайсиз?


— Бундан ҳам яхшироқ бошлашимиз мумкин эди. 3-турда Қўқонда мағлубиятга учраганимиздан кейин ўз майдонимиздаги «Бухоро» билан ўйинда ҳам кутилмаган мағлубиятни қабул қилиб олдик. Негадир ўзимизга келишимиз қийин кечди. Бу жамоаларнинг кучини тўғри баҳолаб, баҳсга жиддий муносабатда бўлишимиз керак эди. Ўйлайманки, «Бунёдкор»ни мағлуб этганимиз жамоанинг муваффақиятли сериясининг бошланиши бўлади. «Қизилқум» ҳали ўз сўзини айтади.


«ГЕВОРКЯН ОЛДИНГИ НАТИЖАСИНИ ҚАЙТАРИШИГА ИШОНАМАН»

— Ўтган йили жамоа олтиликдан жой олганди. Бу мавсумда қандай вазифа қўйилган?


— Аввало, ўтган йилги натижамизни яхшилаш вазифаси бор. Яъни, камида кучли бешликка кириш, имконқадар эса совринли ўринлардан бирини эгаллаш.

— Сизнингча, «Қизилқум»нинг жорий йилги таркиби 2016 йилги мавсумдаги таркибидан кучлироқми?


— Кучлироқ деб ҳисоблайман, зеро жамоамиз йилдан йилга кучаймоқда. Шунга яраша марраларни ҳам янада каттароқ олаяпмиз. Бу мавсумда биргина Артур Геворкяннинг таркибга қўшилиши ҳам жамоани анча кучайтиради.

— Унинг захирада қолаётгани ажабланарли…


— Артур юқори савиядаги футболчи эканлиги барчага маълум. У «Локомотив» сафини тарк этгач, маълум муддат ўйин амалиётисиз қолди, жамоамиз сафига ҳам чемпионат олдидан келиб қўшилди. Шу боис мураббийлар Геворкянни секин-аста имконият беришмоқда. У тез орада жамоамизда ҳам олдинги ўйинларини намойиш эта олишига ишончим комил. Чунки, Артур билан «Насаф»да мен, Эркин Бойдуллаев, Азамат Алланиёзовлар бирга тўп сурганмиз. Шундай экан, унинг янги жамоадаги мослашиш жараёни қийин кечгани йўқ.


«ОЛИЙ ЛИГАНИНГ БУНДАЙ БОШЛАНИШИНИ ЭСЛОЛМАЙМАН»

— Илҳом ака, мана 10 йилдан ортиқ вақт давомида Олий Лигада юқори савияда фаолият юритаяпсиз. Олдингилари билан таққослаганда бу йилги чемпионатимизда қандай фарқларни кўраяпсиз?


— Очиғини айтсам, Олий Лиганинг мана шундай қизиқарли бошланганини эслолмайман. Биласизми, олдинги йиллар ўртамиёна жамоалар «Пахтакор», «Локомотив», «Бунёдкор», «Насаф» майдонига сафар уюштираётганда, мағлубиятни олдиндан тан олгандек, ўйинга деярли имкониятсиз боришарди. Ҳозир вазият буткул ўзгарди. Эътибор беринг, ҳаттоки «Динамо» бориб «Пахтакор», «Металлург»ларни мағлубиятга учратиб келмоқда! Олдин бу деярли имконсиздек эди. Ёки бўлмаса «Шўртан»нинг «Локомотив»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этгани, сўнгги ўриндаги «Олмалиқ»нинг эса пешқадам «Насаф»ни мағлуб этганлиги ким ҳам кутган эди? Биз ҳам Тошкентда «Бунёдкор»ни илк марта таслим эта олдик. Олдин бунақаси бўлмаган.

— Бундай натижалар қайд этилишига нима сабаб бўлмоқда, сизнингча?


— Сабаби аниқ, Олий Лигадаги ҳар бир жамоа кучайишга эришган, жамоаларнинг кучлари деярли тенглашиб бормоқда. Ҳар бир жамоа ўйинга жуда катта тайёргарлик билан тушмоқда. Энди ўртамиёна клублар ҳам бу «Бунёдкор» ёки «Пахтакор» дея жамоанинг номида қўрқаётгани йўқ, майдонда бор кучини ишлатиб ғалабани кўзлаяпти. Бу Олий Лиганинг янада томошабоп бўлишига хизмат қилади.

— Айтингчи, пешқадам жамоалар кучсизланмоқдами ёки ёки ўртамиёна клублар кучайишга эришганми?


— Пешқадам клублар кучсизланди деган фикрга қўшилмайман. Менимча, ўртамиёна жамоалар анча кучайишга эришди, ҳар қандай рақибга қарши ўйнаш мумкинлигини тушунишди. Ҳозир кучсиз жамоанинг, осон рақибнинг ўзи йўқ. Кейинги турдаги «Сўғдиёна» билан ўйинимиз ҳам жуда қийин ўтиши муқаррар. Ўйлайманки, бундай рақобатдан нафақат мухлислар, Олий Лигамиз ҳам, терма жамоамиз ҳам ютади деб ўйлайман.

Усмон ИБОДОВ суҳбатлашди, «Эрудит Спорт» газетаси.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика