Latest news

18:13"Андижон" — "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  2 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  2 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  4 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  9

Илҳом Шарипов "Пахтакор"га қарши баҳс олдидан фикр билдирди News

Илҳом Шарипов "Пахтакор"га қарши баҳс олдидан фикр билдирди

Кеча, 15 август куни «Динамо» стадионида мухлислар ва «Динамо» футбол клуби вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилди.

Клуби раҳбарияти, футболчилар ва мураббийлар штаби қатнашган ушбу тадбирда жамоанинг энг ашаддий ва жонкуяр мухлислари ҳам иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди.

Саволларга жамоа бош менежери Илҳом Шарипов жавоб берар экан, шундай деди:

- Авваламбор, ушбу учрашувда сиз азиз мухлисларимиз билан кўришиб турганимиздан хурсандмиз. Биласиз, футбол аввало мухлислар учун. Самарқандлик ишқибозлар жамоамизнинг ҳар қандай натижасига қарамай, «Динамо»ни хоҳ уйда, хоҳ сафарда тинмай қўллаб-қувватлашмоқда. Бунинг учун улардан миннатдормиз. 

- Чинданам, иккинчи давра ўйинларини омадсиз бошладик. Кубок ярим финалида «Бунёдкор» билан сафарда дуранг қайд этган бўлсак, олий лиганинг сўнгги икки турида ўртамиёна жамоаларга қарши ўйнаб мағлубиятга учрадик. Бу натижалар биз каби мухлисларимизни ҳам ранжитгани табиий. Кўпчиликда «Динамо» иккинчи даврага тайёр эмасмиди қабилида саволлар туғилган бўлиши мумкин. Бунга жавобан айтаман, биз давралар оралиғида жиддий тайёргарлик кўрдик. 

- Таркибимиздан аксарият футболчилар бошқа жамоага ўтган бўлсалар-да, уларнинг ўрнини Фарҳод Тожиев, Аднан Ораховац, Муҳаммад Исаев, Дониёр Исмоилов сингари яхши савияли футболчилар билан тўлдирдик. Сўнгги икки ўйиндаги қониқарсиз натижа омадсизлик билан боғлиқ. Йигитлар билан жиддий ишлашда давом этяпмиз, умид қиламанки бу тез орада ўз самарасини беради.

Илҳом Шарипов мухлисларнинг «Пахтакор»га қарши ўйин борасидаги саволларига ҳам жавоб берди:

- Чинданам биз биринчи даврада мағлуб этган «Пахтакор» билан бугунгиси ўртасида фарқ катта. «Нефтчи» билан ўйинда уларнинг кучини кўрдик. Аммо «Динамо» - «Пахтакор» учрашувида ҳар икки томонга ҳам осон бўлмайди. Йигитлар ушбу баҳсга жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Биз Самарқандда мухлисларимиз қаршисида уларни хурсанд этиш учун бор куч ва ғайратимизни сарф этамиз. Мақсадимиз олий лигада яхши натижа кўрсатиш ва кубокда энг аввало финалга чиқиш. 

Бундан ташқари, мураббийлардан Олег Тюлькин, футболчилардан Акмал Бозоров, Абдумалик Абдуллаев, Фарҳод Тожиев, Муҳаммад Исаев, Дониёр Исмоилов, Аднан Ораховац, Амиржон Сафаров, Сардор Сулаймоновлар сўзга чиқиб, мухлисларнинг саволларига жавоб қайтаришди.

Дўстона руҳда ўтган учрашув охирида мухлислар «Динамо»га кейинги баҳсларда омад ва зафарлар тилаб қолишди.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика