Latest news

19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  0 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  0 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  12 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  27

Илҳом Қурбонов: “Доим максимал натижа учун ишлаймиз” News

Илҳом Қурбонов: “Доим максимал натижа учун ишлаймиз”

Олий лиганинг 25-туридан ўрин олган “Машъал” – “Насаф” (1:1) учрашувидан сўнг, матбуот анжумани ташкил этилди.
Унинг иккинчи қисмида клуб вице-президенти Илҳом Қурбонов ҳам ОАВ вакилларининг саволларига жавоб бериб ўтди. Дастлаб Илҳом Абдуғаниевич ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Аввал Сапаргалиев ҳақида гапирадиган бўлсам, у кўп йиллар давомида жамоада ўйнади. Бу ерга у 1998 йили келганди. Умумий айтганда 16 йил умрини футболчи сифатида “Машъал”га бағишлади. Асосий кучини жамоага бағишлади.  Афсуски жароҳат туфайли у кўп вақтини майдон ташқарисида ўтказди. Шунинг учун Габитни 2012 йил “Машъал”ни тарк этди дея олмайман. У доим биз билан бирга. Агарда жароҳатлар Сапаргалиевни безовта қилмаганида ўйлардимки, у биринчи лига ва мана ҳозир олий лигада ҳам жамоамизда бўларди. Худди Ваниев каби бугунги учрашувда иштирок этиши ҳам мумкин эди. Шу сабабли айтиш мумкинки, Габитни эндиликда бошқа клубда фаолият юритиши тўғри бўлмайди. Футболчилик фаолиятини асосан “Машъал”да ўтказган ўйинчи қўпол қилиб айтганда кўчада қолиб кетмайди. Агарда шундай бўлса, бу биз учун фожеадек гап. Чунки раҳбарият бу икки ўйинчини бундан кейин ҳам жамоада бўлишини истайди. Мана Сапаргалиев ёшлар жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келмоқда. Ваниев ҳақида шундай фикрдаман. Ўз мехнати ва иродасини кўрсатиб, доимо жамоанинг етакчиларидан бири бўлиб келди. Керак бўлса ёшларни ўз ортидан эргаштира оладиган даражадаги футболчи. Дилявер ҳам жамоани яхши ва ёмон кунларида бирга бўлди. “Машъал” биринчи лигага тушиб кетганида ҳам Ваниев жамоада қолиб, ёрдам беришда давом этди. Битта бу футболчи эмас, бизда умуман ҳамма ходим биринчи лигани фожеа деб билди ва ҳамма ўзини айбдор ҳис қилди. Ва бу оғир вазиятдан чиқиб кетиш учун барча бир ёқадан бош чиқариб ишлади. Шунинг учун айта оламанки, “Машъал” ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда, футболчи ва мураббийда тортиб стадион ишчилари ва хаттоки қоровулни ҳам қадрлайди. Ваниев келаси йил асосий жамоада ёрдамчи сифатида иш бошлайди. Кун ўткан сайин у бу борада ҳам маҳоратини ошириб боради ва қолганини вақт кўрсатади. Лекин сизларга шуни ишонч билан айта оламанки, Ваниев билан Сапаргалиев келаси мавсум ҳам жамоада бўлади.



- Поёнига етиб бораётган мавсумдан кўнглингиз тўлдими? Келгуси режалар қандай?
- Чемпионат аввалида кўпчилик бизни тақвимни кўриб, аутсайдерга айлантириб қўйганди. Лекин биз бор кучимиз билан ишлаб, бир ёқадан бош чиқарган холда фаолият юритдик. Характер кўрсата олдик. Албатта чемпионатни 5-ўринда якунлаганимиздан хурсандман. Келаси йил ҳақида айтадиган бўлсам, кўпчилик менга йил бошидаёқ жамоа нечанчи ўрин учун курашади деган саволни берди. Шунда мен уларга 1-ўрин учун курашишимизни айтдим.
Албатта чемпион бўлишни истардим. Лекин бунинг учун кўп ишлаш керак. Бунга босқичма-босқич эришамиз деган умиддаман. Насиб қилса келаси йил бундан-да юқори ўринни эгаллашга уринамиз. Чемпионат аввалида йигитларга ҳар бир баҳсда фақат ғалаба учун майдонга чиқишларини талаб қилдик. Шунга яраша пухта тайёргарлик кўрилди. Таркибдаги кўплаб ўйинчилар бунгача олий лигада деярли ўйнамаганди. Уларни қандай ўйнаб кетишини билмасдик. Лекин уларга ишонч билдирдик. Олий лиганинг қолган 13та жамоасидан қоладиган жойимиз йўқ деб ўйлайман. “Машъал” доим максимал натижа учун курашади.

- “Машъал” келаси йил кўпроқ чемпионат ўйинларига эътибор қаратадими ёки Кубокни қўлга киритиш учун борини берадими?
- Қизиқ савол бўлди. Биз ҳар бир учрашувда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Шунинг учун айтишим мумкинки, икки фронтдан курашишга тайёрмиз. Балки бу йил Кубок баҳсларида ўзимизни кўрсата олмагандирмиз. Келаси мавсум бу борада жиддий курашамиз.

- Ҳақиқатдан ҳам бу йил “Машъал”нинг иштироки ёмон кечмади. Гарчи жамоа биринчи лигадан чиққан бўлсада, якунда 5-ўринни эгаллади. Ёшлар жамоаси эса чемпионликни қўлга киритди. Келаси йил бундан-да юқори мақсдлар қўйилса керак? Бу йил чемпион бўлган ёшлар жамоасидан ўзини кўрсатганларни асосийга жалб этасизларми ёки хорижлик футболчилар таклиф этиладими?
- Режамизга кўра олий лиганинг сўнгги тури “Металлург”га қарши баҳсдан кейин, яъни келаси ҳафта охирларида клуб президенти, бош директор ҳамда бош мураббий билан йиғилиш ўтказиб, келаси йил учун режалар ҳақида гаплашиб оламиз. Унда хомийларимиз фикрини ҳам биламиз ва шунда олдимизга қўйиладиган вазифа ҳам аниқ бўлади. Кейин шунга яраша тайёргарлик бўлади. Тўғри академияга эътибор қилмасдан, ўзимизнинг махсулотга қарамасдан бурилиб кетиш ҳам нотўғридир. Чунки бунга қадар академияда катта ишлар қилинган. Ўзинглар кўрдинглар бугун барча раҳбариятни таклиф этдик. Улар илгари шу даражага келиш учун кўп мехнат қилган. Эндиликда биз улариннг йўлидан қолиб бошқа йўлдан кета олмаймиз. Агарда келаси олдимизга 1-2 ўринларни эгаллаш вазифаси қўйилса, у холда легионерларни таклиф этиб, кейин юртимиздаги бошқа клубларда ўзини кўрсатган ёш ва олий лигада етарли тажрибага эга бўлган, ҳар жиҳатдан “Машъал”га маъқул келадиган ўйинчиларни жалб этишимиз мумкин. Агарда мендан бу борада ўзингни фикринг қандай деб сўрашса, шуни айтардимки, 5-ўринга ҳавас қилмасдим. Аксинча жамоани янада ёшартириб, ҳар бир ўйинга ғалаба учун чиқадиган клуб шакллантираман. Шу орқали ҳар бир терма жамоаларимизга муносиб ўйинчиларни етказиб берардик. Менимча бу энг тўғри иш бўларди.  



- Бугунги кунда “Пахтакор” ва “Машъал” мамлакатимизда энг ёш таркибга эга бўлган жамоалардир. Агарда истеъдодли ўйинчиларга янада кучли жамоалардан таклифлар бўлса, бу борада муаммо туғилиб қолса уни қандай ҳал этасизлар?  
- Охирги уч йилда жамоа раҳбари сифатида ишлаб келаётган бўлсам, бу каби муаммолар жуда кўп юз бермоқда. Маркетингни ривожлантирган холда, клуб ўз-ўзини таъминлаш борасида жуда кўп гапирилмоқда. Агарда ҳақиқатдан ҳам қайсидир ўйинчимизга кучли клублардан таклиф бўлиб, биз айтган суммани тўласа бажонидил уни қўйиб юборамиз. Эҳтимол биз ҳозир айрим дастур бўйича икки қадам орқага ташлагандирмиз. Лекин шу орқали янги ҳужумга тайёрланмоқдамиз. Академияда янги лойиха бўйича иш олиб борилмоқда. Яна қайтараман биз маркетингни кўпроқ ўйинчиларимизни бошқа клубларга трансфер қилиш орқали ривожлантиришимиз мумкин. Шу боис қайсидир клуб бирор-бир футболчимизга қизиқаётган бўлса, мархамат аввал биз аълоқага чиқсин. 

- Яхши биламиз “Машъал” олдиндан терма жамоаларимизга кўплаб футболчиларни етказиб берарди. Назаримда бу борада охирги йилларда нисбатан бироз пасайиш кузатилаётгандек туюлмоқда. Фикримга қўшиласизми?
- Турли муаммолар сабабли шундай бўлиб қолмоқда. Агарда 1998 йилда туғилган ёшлардан иборат терма жамоани оладиган бўлсак, аввалига бу терма жамоага “Машъал”дан 12та номзод бор эди. Кейчалик нимага 3та қолди? Нимага бошқа жамоани ўйинчилари кўпайиб кетти? Биздан 3та ўйинчи “Пахтакор”га ўтиб кетди. Яна биттаси “Насаф”га! Номларга алоҳида тўхталмоқчи эмасман. Ўйлашимча улар кимлар эканлигини билиб олдинглар. Агарда шуларнинг 3таси бўлганида, “Машъал”дан номзод 6та бўларди. Шунда кўрсаткич қандай бўларди? Албатта юқори! Шунақа “касаллик” ёки нотўғри ишлашимизми салбий таъсир ўтказмоқда. Балки ўзимиз нотўғри ишлаётган бўлишимиз ҳам мумкиндир. Мен доим аввало ўзимдан хато қидиришга ўрганганман. Демак мен қаердадир хато қилдим ва қайсидир тарбияланувчимиз бошқа клубга ўтиб кетди. Шу томондан бизда озгина муаммолар бўлмоқда. Лекин бу борада ўйлаб кўрамиз ва муаммога барҳам берамиз. Яна қайтараман биз икки қадам орқага ташлаган бўлсакда, бу таслим бўлди дегани эмас. Биз янги ҳужумга ҳозирлик кўряпмиз. Янги авлодни тайёрламоқдамиз. 4 йиллик режамизни тасдиқдан ўтказиб бўлдик. Мураббийларимиз ушбу дастур бўйича иш олиб боришмоқда. Ўйлайманки бу аста-секин ўз махсулини беради. Устозларимиз қўйиб берган пойдеворни максимал даражада янада мустаҳкамлашга интиламиз.  


Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика