Latest news

10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  3 10:24Мусиала операция қилинди  3 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  7 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  5 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  3 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  1

Илҳом Қурбонов: "2015 йил ОЧЛ учун ҳаракат қиламиз" News

Илҳом Қурбонов: "2015 йил ОЧЛ учун ҳаракат қиламиз"

Кейинги йил олий лига учун ташланган қуръадан сўнг "Машъал" вице-президенти Илҳом Қурбонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўтган йилиям қуръа биз учун оғир келди деб айтишганди. Бироқ аслида тақвим ҳар доим бир хил бўлади. Барча рақиблар билан барибир қачондир ўйнаймиз. Шунчаки мавсум бошида йигитлар яхши формада бўлишса бас", - дейди Қурбонов.

- Янги мавсум учун "Машъал" ўз олдига қандай мақсад қўйилди?

- Аввало барча ўйинда ғалаба учун ўйнаймиз. Иложи бўлса Осиё Чемпионлар лигасига йўлланма учун куршамамиз. Яъни 2014 йилги натижамизни яхшилашга уринамиз.

- Бунинг учун таркибни яхшигина кучайтириш керак бўлади. Бу борада иш олиб борилаяптими?

- Селекция ишлари давом этмоқда. Бир нечта легионерлар билан музокара ўтказаяпмиз. Бугун-эрта фамилияларни маълум қиламиз.

- Бугунга келиб клубдан кетган футболчилар борми?
- Расман Мўйдин Мамазулумов, Аббос Омонов ва Андрей Деркач каби футболчиларнинг шартномалари якунланди. Улар жамоамизни тарк этишди. Мирзоҳид Ғофуровнинг шу йил охиригача амалдаги шартномаси бор. Бироқ у ҳозирда биздан руҳсат сўраган ҳолда "Бунёдкор" машғулотларида иштирок этмоқда. Ғофуров қайси клубда ўйнашини ўзи ҳал қилади. Бу масала яқин кунларда ҳал бўлади.

- Шукуров ва Шомуродов каби футболчиларга хориждан қизиқиш бўлганди. Ҳозир вазият қандай?
- Отабек Шукуровга "Бунёдкор" қизиқиш билдирди. Тошкент клуби билан музокара ўтказаяпмиз. Элдор Шомуродов эса 8 январь куни Германия клубида кўрикдан ўтиш учун учиб кетади. Немис клуби унинг визалари билан шуғулланмоқда.

- Зоҳир Қўзибоев масаласи нима бўлди?

- Зоҳирнинг 31 декабргача "Машъал" билан шартномаси бор. Хориж клубига ўтиши мумкин. Лекин уни жамоада олиб қолишга уринамиз, Қўзибоев ўзимизга ҳам керак.
 

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика