Latest news

22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  0 21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  1 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  7 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  1 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1

Илҳом Мўминжонов: "Замонавий футболда 70-75% голлар стандарт вазиятлар орқали уриляпти" News

Илҳом Мўминжонов: "Замонавий футболда 70-75% голлар стандарт вазиятлар орқали уриляпти"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан кейин мезбонлар устози Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Биринчи таймда ўйинимиз ўхшамади. 2 та стандарт ҳолатдан гол ўтказиб юбордик. Ҳимоя чизиғида пала-партишлик юзага келгани оқибатида рақиб дарвозамизга 2 та тўп киритди. 

Иккинчи таймда яққол голли вазиятларга эга бўлдик, аммо улардан унумли фойдалана олмадик. 

Аламли мағлубиятга учрадик. Энди кейинги баҳсга астойдил ҳозирлик кўрамиз.

- Жамоа стандарт ҳолатларга тайёрланмаганми? Бу ўйиннинг бир қисми. Бугун кўрдикки, жамоа бундан фойдалана билмади...

- Ҳозирги кунда замонавий футболда 70-75% голлар стандарт вазиятлар орқали уриляпти. Машғулотларда буни устида ишлагандик. Бироқ рақиб имконият бермади. Футболчиларимиз узатмаларда ҳам қийналишди. Позицион ҳужум ва қарши ҳужумларда имкониятларимиз бўлди, аммо стандарт ҳолатда имкониятга эга бўлмадик. "Сўғдиёна" эса шу вақтгача кўп марта стандартдан унумли фойдаланган.

- Лутфулла Тўраевнинг жароҳати хусусида нима дея оласиз?

- Унинг жароҳати жиддийга ўхшаяпти. Яхши биласиз, Тўраев етакчи футболчиларимиздан бири. У ва Аброр Исмоиловга ишонган эдик. Афсуски, 3-турга келиб турли ҳолатлар рўй беряпти. Тўраев кам вақт ўйнаётган бўлса, Исмоилов қизил карточка олиб қолди. Ҳали улар ўзларини тўлиқ намоён қила олишмаяпти. Унгача захира футболчиларимиздан фойдаланамиз. 

- Амалдаги чемпион ва вице-чемпионга имконият бой берилди. Шундан келиб чиқиб, "Нефтчи"нинг имкониятларини ҳамон юқори баҳолайсизми?

- Ҳа. Олдимизга кучли учликка кириш вазифаси қўйилган. Буни уддалашимиз шарт. Ҳали чемпионат олдинда.

- "Нефтчи" урган голларини фақат пенальтидан урди. Жамоа ўтган йилги тўпурар ҳужумчи Марко Обрадовични олиб келишни ўйлаб кўрмаганмиди?

- Йўқ. Хавфли вазиятлар бўлди, ура олмаяпмиз. Пенальтилар ҳам ҳужумчиларнинг ҳаракатлари эвазига ишлаб олинган эди. Ўйлайманки, ҳужумчиларимиз навбатдаги турларда гол уришади.

- Жамоа таркиби кўпроқ Иззатилла Абдуллаевга боғланиб қолганми? Бугун таркиб танлашда адашмадингизми?

- Уни ўйинни кучайтириш учун захирада қолдиргандик. Абдуллаев, Шарич ва Ҳошимов ўйинимизни кучайтириб беришди. Афсуски, Шарич бўш қолган дарвозага тўп кирита олмади. Убайдуллаев бирга-бир ҳолатдан фойдалана билмади. Омад келмади. Бу – футбол. Стандарт ҳолатлардан голлар ўтказиб юборганимиз аламли бўлди. Буни футболчилар ҳам яхши биларди. 

- Ўнг қанот ҳимоясида, майдон марказида айнан ким ўйнаётгани сезилмаяпти, футболчилар жой алмашиб ўйнашяпти. Бу сиз томонингиздан татбиқ этилган тактиками?

- Ўнг қанотда Аббос Ғуломов ўйнаяпти. У ўзини қанотда яхши кўрсатяпти. Биринчи турда рақибдан келиб чиқиб, Дарко Станоевични ўйнатган эдик. Ғуломов эса ярим ҳимояда тўп тепганди.

Бугун биринчи таймдан сўнг Лутфулла Тўраевни орқароққа қайтаришга мажбур бўлдик. Кутилмаганда Акбар Тўраев жароҳат олгани бунга сабаб бўлди. 

Ҳимоямиз яхши. Ўйлайманки, кейинги учрашувларда улар ўзини яхши тарафдан кўрсатишади.

- Ҳакамлар ўтган йилга қараганда бу йил кўп ҳолларда курашларга бой ўйнашга қўйиб беришяпти. Бу яхшими ёки ёмонми?

- Футбол – курашларга бой ўйин. Ҳакамлар тўғри қилишяпти. Ҳар бир жараёнга ҳуштак чалаверишса ҳам бўлмайди. Ҳакамларга эътирозимиз йўқ. Ҳаммаси яхши.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика