Latest news

07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  0 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  6 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  6 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5

Илҳом Мўминжонов: "Турнинг марказий ўйини Қўқонда бўлади" News

Илҳом Мўминжонов: "Турнинг марказий ўйини Қўқонда бўлади"

Ўзбекистон чемпионати 17-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин “Пахтакор” жамоасининг ўринбосарлар таркиби мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини қуйидагича баён қилди.

- Аввало ўринбосарлар баҳсида ғалаба қозонганимиздан хурсандман. 1997-йилда туғилган бир нечта футболчиларимиз Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоасига чақирилганлиги боис , асосий таркибдан бир нечта футболчилар ўринбосарлар таркибида майдонга тушди. Жуда қийин бўлган баҳсда шогирдларим 1-0 ҳисобида ғолиб чиқишди.Бунинг учун уларга миннатдорчилигимни билдираман.

Асосий таркиблар ўртасидаги баҳс жудаям қизиқарли бўлишини кутяпман. Қўқонда доим бизга қийин бўлган. Бу жамоа ўз мухлислари қаршисида жуда кучли ўйин намойиш қилади. Биз ҳам ўтган турда Андижонда йўқотилган очколарни жойига қўйиш учун курашамиз.Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, 17-турнинг марказий учрашуви Қўқонда бўлади –дейди Илҳом Мўминжонов.


"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика