Latest news

21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  48 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  0 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  44 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  2 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  11 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  5 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  11 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  5

Игуаин: "Ҳаста онамга қараш учун футболни ташламоқчи бўлганман" News

Игуаин: "Ҳаста онамга қараш учун футболни ташламоқчи бўлганман"

"Челси" ҳужумчиси Гонсало Игуаин онасининг оғир ҳасталиги туфайли 2016 йилнинг ёзида футболда кетмоқчи бўлган экан.

Игуаин оиласи футболчидан нохуш янгиликларни яширган, чунки Гонсало ўша пайт Аргентина терма жамоаси билан Америка Кубогида иштирок этаётган эди. Форвард Чилидан учралган мағлубиятдан сўнг ҳақиқатни билди. Кейинроқ Гонсалонинг онаси тўлиқ тузалиб кетди.

"Онамга қараш учун футболни ташлашга қарор қилгандим. Америка Кубоги пайти уйда бўлганимда мендан ниманидир яширишаётганини сезгандим, аммо ҳақиқатни билганимда шокка тушдим.

Ўзимни айбдор ҳис қилдим, чунки ҳеч нарсани билмай финалда ўйнаганман. Менга онамдан бошқа ҳеч нарса қизиқ эмас. Уларга футболдан кетишимни айтдим.

Онам эса майдонга чиқаётганимдан бахтли эканликларини, футбол ўйнашим кераклигини айтдилар.

Оилам ва дўстларим - менинг борлиғим, футбол эса кейинги ўринда. Одамлар буни тушуниши керак. Мухлислар сенда футболдан бошқа ҳеч нарса йўқ деб ўйлашади" - дейди Игуаин.

Rating: +52   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика