Latest news

09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  1 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  11 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  3 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  48 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3

Игуаин - фаолиятини якунлаши ҳақида: "Қайтиб футболга яқинлашмайман, бу ифлос қатлам" News

Игуаин - фаолиятини якунлаши ҳақида: "Қайтиб футболга яқинлашмайман, бу ифлос қатлам"

Ҳужумчи Гонсало Игуаин футболчининг ҳаёти ҳақида гапирди.

"Одамлар футболчи қандай бўлиши кераклигини билишмайди. Улар шунчаки футбол ўйнаса бўлди деб ўйлашади. Бироқ бизда ҳам қолганлар каби ҳаёт бор, улар каби биз ҳам қайғурамиз.

Футболчилик фаолиятини якунлаганимдан кейин футболдан узоқлашаман. Ҳозирча футболчиликдан завқ оламан, аммо кейин бу соҳага яқин ҳам йўламайман. Бу жуда ифлос қатлам. Бу ердагилар оғриқни, хафагарчиликни ўйлашмайди. Аммо ҳамма бу оламда яшашни истайди.

Футболчи - бир марта ишлатиладиган шиша идиш каби. Уни ичишади ва отиб юборишади. Шиша унга бошқа керак эмас, ҳатто ўйламайди ҳам. Кейин бориб бошқасини олади.

Футболчиликка энди кириб келганлар: "Вау, ажойиб!" дейди. Кейинчалик футболни тушуниб олганидан кейин асабийлашади ва бошқа соҳаларни ўйлашни бошлайди. Асосийси - менинг рафиқам ва қизим бор.

Шахсий фаолиятимдан, футболдан олганларимдан мамнунман. Хатто баъзи пайтларда катта товон тўлашга ҳам мажбур бўлганман. Аммо болалигимда бунчалик даражада бўлишини тасаввур ҳам қилолмаганман", - деди футболчи.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика