Latest news

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  1 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  2 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

Игорь Шквирин: "Жамоа олдига ОЧЛга йўлланма олиш вазифаси қўйилган" News

Игорь Шквирин: "Жамоа олдига ОЧЛга йўлланма олиш вазифаси қўйилган"

Олий лига 2-тур учрашуви "Олмалиқ" - "Насаф" ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Игорь Шквирин иштирок этди.
"Ғалаба қозондик ва бу жуда яхши. Бу учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Натижа ҳақли бўлди. Майдонда бугун рақибдан кўра яхшироқ кўриндик. "Насаф"нинг ўйинини жуда яхши ўргангандик. Ўйин давомида бир қатор гол уриш учун вазиятлар яратдик. "Насаф" мамлакатимиздаги яхши шаклланган жамоа ҳисобланади. Уларда яхши захира мавжуд. Таркибдан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, қаршиликлар ёмон футбол ўйнашмаяпти. Уларни икки фронтда кураш олиб бораётганликлари ўз сўзини айтаётган бўлиши мумкин. Узоқ парвозлар жамоани бироз чарчатиб қўйган бўлиши ҳам мумкин. Лекин бу футбол ва бу йўлни ўзимиз танлаганмиз. Шу боис бу борада арз қилишга ҳожат йўқ деб ўйлайман", - дея гап бошлади Игорь Шквирин.

- "Олмалиқ" исталган рақибни доғда қолдира оладиган жамоа. Лекин негадир бу жамоанинг олдига юқори мақсад ва вазифалар қўйилмай келинади. Бунинг сабаби нимада?
- Ким айтди сизга жамоа олдига юқори вазифалар қўйилмайди деб? Аввалги мавсумларни инобатга оладиган бўлсак, унда бошқа вазиятлар кузатилган. Масалан 2002 йилда жамоа умуман олий лигада иштирок этмаган. Бу шунчаки мисол. Биз кеча билан эмас, бугун билан яшаймиз. Ҳозирга келиб эса клуб раҳбарияти олдимизга аниқ вазифа қўйган. "Олмалиқ" бу мавсумда ОЧЛга йўлланма берадиган ўринларни бирини қўлга киритиши лозим. Шунга қараб таркибимизда кўплаб ўзгаришлар қилинди ва баъзи футболчиларни ўз сафимизга қўшиб олдик. Жамоамизга янги қон қўйилди десам ҳам бўлади. Асосийси ўзимиз истаган ва бизга керакли футболчиларни жамоага олдик. Умид қиламизки, бу йигитлар ишончни оқлашади. Мана Шавкат Саломов терма жамоадан таклиф олди. Шунингдек, яна тўрт футболчимиз олимпия терма жамоасига жалб қилинган. Жамоамиз янада шаклланишда давом этади. Сизларни ишонтириб айтаманки, мавсум сўнггига келиб олимпиячиларимиз сони яна кўпаяди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика