Latest news

15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:21​Про лига. "Олимпик" – "ФарДУ". Таркиблар маълум  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  11 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  13 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1 10:48Деклан Райс: "Улар бизни ҳурмат қила бошлашди"  4 10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0 09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  4 09:15Ямал тарихга кирди  16

Игнатий Нестеров: "Жамоа менга, мен жамоага ёрдам бердим" News

Игнатий Нестеров: "Жамоа менга, мен жамоага ёрдам бердим"

КХДРга қарши ўйин қаҳрамонларидан бири шубҳасиз дарвозабонимиз Игнатий Нестеров бўлди.
Учрашувнинг сўнгги сонияларида рақиб футболчисининг қайтариб жамоамизни голдан қутқариб қолган посбонимиз ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

- Ўйин сўнггида мўжизавий вазият рўй берди...
- Бу мўжиза эмас. Шунчаки мен жамоага, жамоа менга ёрдам берди. Футбол жамоавий ўйин, унда битта одам ўйнамайди. Ютуқ ҳам барчаники.

- Ёдингизда бўлса Жанубий Кореяга қарши ўйинда ҳам деярли шундай вазият рўй берганди.
- Ҳа ўшанда ҳам ҳаводан оширилган тўп охир-оқибат дарвозамизга кириб кетганди. Бу футбол, гоҳида тўпни қайтарса бўлади, гоҳида бунинг иложи бўлмайди.

- Ёмғир ёққани футболчиларга қанчалик қийинчилик туғдирди?
- Менимча ёмғир ёққани бизга фойда бўлди. Сабаби ёмғир тингач йигитлар ўзига келди ва бир қатор вазиятлар содир этилди.

- Биринчи бўлимда битта хатога йўл қўйдингиз. Ўша вазият ҳақида нима дея оласиз?
- Исмоилов ва Муллажонов рақиб футболчисини қўриқлашаётганди. Мен тўпга чиқиб уни ушламоқчи бўлганимда ҳужумчи туртиб юборди. Ҳакам ўша вазиятда қоида бузилмади деб топди. Яхшиям Анзур хатони тўғрилади.

- Бутун ўйинни олсак КХДР қандай таассурот қолдирди?
- Рақиб биздан чўчиброқ ўйнади. Улар ҳимояда ҳаракат қилиб асосан қарши ҳужумда ўйнашди. Битта бўйи узун ҳужумчиси бор экан, кўп тўп узатишлар унга қаратилди.

Нодирхўжа Юлдашев
Сидней
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика