Latest news

10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  5 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  9 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0

"Ифтихор" - Мурувват уйига ташриф буюрди News

"Ифтихор" - Мурувват уйига ташриф буюрди

Tags :  Ифтихор
Халқизимизда савобли ишни ҳар ким ва ҳар куни қилиш керак, деган мақол бор.

Мана шу ақидага амал қилган Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг “Ифтихор” жамоаси хайрли ишга қўл урди.

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи  ва  “Ифтихор” футбол клуби раҳбарияти ташаббуси билан жамоа аъзолари Фарғона шаҳридаги  “Мурувват уйи”га ташриф буюриб, хайрия акциясини ўтказишди.

Футболчилар “Мурувват ногиронли бўлган болалар учун интернат”га келган пайтда болалар учун 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган концерт дастури бўлаётган эди. Футболчиларнинг ташрифи эса қалби ўксик болаларга янада қувонч бахш этди.

Ўзига хос тадбирни Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши спорт бўлими мудири Умид Ражабов  очиб берди.


Шундан кейин “Ифтихор” футбол клуби раҳбари Аҳроржон Эргашев сўзга чиқиб, келаётган баҳор байрамлари билан барчани табриклаб, жамоа ҳар доим меҳрга мухтож болаларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини таъкилади. Про-лигада муносиб иштирок этишни кўзлаётган “Ифтихор” жамоасининг мақсадлари улкан эканлигини айтар экан, клуб раҳбари айнан мана шу болалар учун жамоа чемпионликни қўлга киритишига ваъда берди.  

Тадбир якунида ушбу муассасада тарбия топаётган болаларга футболчилар томонидан клуб совғалари тақдим этилди.

Тадбир сўнгида “Мурувват уйи” раҳбарияти спортчиларга ташрифлари учун ўз миннатдорликларини изҳор қилишди.


Клуб матбуот хизмати

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика