ЎФА ва ПФЛ келишилган ўйинларда иштирок этгани аниқланган икки клубни четлаштирди
18 oct 2019 11:55
News
ЎФА ва ПФЛ келишилган ўйинларда иштирок этгани аниқланган икки клубни четлаштирди
Ушбу ҳамкорлик натижаси ўлароқ, "А" Про-лига иштирокчиси "Ифтихор" ҳамда "B" Про-лигада иштирок этиб келаётган "Раш Милк" футбол клубларининг келишилган ўйинларга алоқадор эканлиги, шунингдек Регламент талабларини қўпол равишда бузиб келаётгани аниқланди.
Шу сабабдан ЎФАнинг Интизом ва одоб-аҳлоқ (этика) ва Лицензиялаш қўмиталарининг қарорига асосланиб ПФЛ томонидан 2019 йилги мавсумда "Раш Милк" футбол клубига Ўзбекистон чемпионатининг "В" Про-лигада, "Ифтихор" футбол клубига эса "А" Про-лигада иштирок этиш учун берилган лицензияларнинг амал қилиши тугатилди ва ушбу икки клуб мусобақалардан четлаштирилди.
Маълумот учун, "Ифтихор" "A" Про-лигада 20та ўйин ўтказган ҳолда бор йўғи 5 очко билан сўнгги поғонада бораётган бўлса, "Раш Милк" "B" Про-лигада 21та учрашувдан кейин 41 очко тўплаб, "Локомотив БФК" билан бирга иккинчи ўринни бўлишиб турган эди.
Comments