Latest news

00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  0 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  1 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  5 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  5 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  19 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  377 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  22 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  37 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  13 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  28

А ПРО-Лига. "Хоразм" сафарда "Ифтихор"га тўртта гол урди News

А ПРО-Лига. "Хоразм" сафарда "Ифтихор"га тўртта гол урди

А ПРО-Лига 14-турида "Ифтихор" жамоаси ўз майдонида "Хоразм"ни қабул қилди.

Учрашув меҳмон жамоа вакилларининг фаол ўйини билан бошланди. Дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумга отланган "Хоразм" жамоаси вакилллари тезкор гол киритишнинг уддасидан чиқдилар. Бу вазиятда Мирас Карлибаев бошлаб берган ҳужумни Сарварбек Жуманиёзов ажойиб зарба билан "Ифтихор" дарвозасига жойлаб қўйди - 0:1.
Ўтказиб юборилган голдан сўнг майдон эгалари ҳам ҳужумкорликни оширдилар, бироқ кўпгина вазиятларда мезбон футболчилар томонидан йўлланган зарбаларни "Хоразм"нинг тажрибали посбони Ғайрат Ўдаев бартараф этишга эришди.

Биринчи бўлим сўнгига қадар ҳар икки жамоа вакилларида ҳисобни ўзгартириш учун имкониятлар юзага келган бўлсада, дарвозаларга бошқа гол урилмади.

Учрашувнинг иккинчи бўлимини ҳар икки жамоа вакиллари фаол бошладилар. "Ифтихор" жамоаси вакиллари ҳисобни тенглаштириш учун қилган астойдил ҳаракатлари самара келтирмади. Аксинча 64-дақиқада "Хоразм" футболчиси Мухаммадқодир Раҳимберганов мезбонлар дарвозасига гол киритиб, ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди. Орадан 3 дақиқа ўтиб меҳмонлар футболчиси Сарварбек Жуманиёзов ўзининг ўйиндаги иккинчи, жамоасининг учинчи голини киритди - 0:3. Учрашувнинг 75-дақиқасида заҳирадан ўйинга қўшилган "Хоразм" футболчиси Мирзобек Қурёзов мезбонлар дарвозасига 4-голни киритди, ҳисоб - 0:4.

Ниҳоят 83-дақиқада "Ифтихор" жамоаси вакиллари меҳмонлар дарвозасига гол киритишди, гол муаллифи Бобуржон Саттаров бўлди - 1:4.

Учрашув шу тариқа "Хоразм" жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

А ПРО-Лига. 14-тур
"Ифтихор" - "Хоразм" 1:4 (0:1)
Ҳакамлар:
А. Худойберганов, О. Қосимов, Х. Баҳодиров
Назоратчи: А. Клепиков
Комиссар: А. Карабаев
Голлар: Сарварбек Жуманиёзов, 8 (0:1), Мухаммадқодир Раҳимберганов, 64 (0:2), Сарварбек Жуманиёзов, 67 (0:3), Мирзобек Қурёзов, 75 (0:4), Бобуржон Саттаров, 83 (1:4)
"Ифтихор": 1. Жасурбек Абдуллаев, 3. Жавоҳир Аъзамов, 6. Асадбек Маъмуров, 9. Бобуржон Саттаров, 10. Дилмуҳаммад Худойбердиев, 17. Нурулло Мирзажонов, 19. Юрсинали Топволдиев, 20. Мирзоҳид Эгамбердиев, 25. Шохрух Юлдашев, 77.Улуғбек Исмоилжонов, 90. Ғиёсжон Турсунов
Захира: 13. Абдувоҳид Шарипов, 14. Бекзод Алиев, 18. Жасурбек Ғаниев, 21. Асадбек Йўлдошев
"Хоразм": 35. Ғайратжон Ўдаев, 2. Жасурбек Атаджанов, 4. Тимур Бекчанов, 7. Темур Исмаилов, 10. Сирож Рўзметов, 11. Темур Машарипов, 13. Сарварбек Жуманиёзов, 14. Миржалол Қурбонов, 15. Дадахон Юсупов, 16. Рафиқбек Каримов, 29. Мирас Карлибаев.
Захира: 1. Элдорбек Шуҳратбеков, 3. Равшанбек Султонов, 9. Хабибулла Матёқубов, 17. Фаррух Хайдаров, 22. Мухаммадқодир Раҳимберганов, 38. Мирзобек Қурёзов, 44. Мақсудбек Каримов, 77. Турсунмурод Хамдамов

Бекзод Толибов тайёрлади



Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика