Ифеани Ифеани: “Машъал” уч ярим ойлик маошларимизни бермаган”
13 dec 2021 19:35
News
Ифеани Ифеани: “Машъал” уч ярим ойлик маошларимизни бермаган”
- Дастлаб ўзингиз хақингизда қисқача айтиб берсангиз...
- Менинг исмим Ифеани Ифеани. Нигерия терма жамоаси аъзосиман.
- Сиз Ўзбекистонга келишингиздан олдин нигериянинг “Аква Юнайтед” жамоасида ўйнагансиз. “Машъал” жамоасидан қачон ва қандай таклиф тушган?
Албатта, мен Нигерия профессионал лигасида ўйнаганман. Менга “Машъал”нинг скаути телефон қилиб жамоа қизиқаётганини айтди. Мен таклифни кўриб чиқиб рози бўлдим.
- Ўзбекистон хақида биринчи таасуротларингиз қандай бўлган?
-“Машъал” жамоасидан таклиф олганимдан сўнг, менга Ўзбекистон футбол мамлакати эмаслигини айтишди Ўша пайтдаги устозим Ифеани сен Ўзбекистонда нима қилмоқчисан, сенинг салоҳиятинг ўзбек футболидан юқорироқ деган. Аммо менда Ўзбекистонга келиш хоҳиши баландроқ эди. Бу ерга келганимда футбол даражаси юқорилигини кўриб ҳайрон қолганман.
- Бизнинг юртимизга ҳамда жамоага кўникиш жараёни қандай кечган?
- Кўникиш қийин бўлмаган. Икки ойда мослашиб олгач, ҳаммаси изига тушиб кетди.
- Ўтган йилги мавсумга қараганда бу йил чемпионатимизда нигериялик футболчилар анча кўпроқни ташкил қилмоқда. Нигериялик футболчиларни Ўзбекистон Суперлигаси нимаси билан ўзига ром қилмоқда?
- Нигерияда мени кўпчилик танийди. Ушбу мамлакатда ўйнаётганимни эшитиб улар хам келишни бошлашди. Чунки лига ростдан ҳам яхши экан.
- Ўзингизни юртимизда қандай ҳис қиляпсиз?
- Бу ерда ўзимни ҳудди уйдагидек ҳис қиламан.
- Ҳозирги кунда ирқичилик футбол оламида глобал муаммо ҳисобланади. Сиз Ўзбекистонда шундай муммога дуч келдингизми?
- Асло йўқ, ўзбек халқи жуда меҳмон дўст халқ экан. Чунки ҳамма ерда менга ҳурмат ва меҳр кўрсатишди.
- Жамоадаги ҳолат қандай эди?
- Охирги икки ўйнига қадар жамоада муҳит 50/50 эди. Чунки клубда маош билан муаммо бор эди. Бизга 6 ойдан бери маош беришмаётганди. Сиз меҳнат қисангизу, сизга иш ҳақингизни беришмаса, ким ҳам хурсанд бўлар эди. Хаттоки, ҳозир хам клуб бизга 3 ярим ойлик маошларимизни беришмаган.
- “Олимпик” жамоасига қарши учрашувда “Машъал” фаворит бўлиб майдонга тушди. Аммо сизлар жуда ҳимоявий ўйин кўрсатдингиз. Бунинг сабаби нима эди?
- Бу мураббийнинг муаммоси. У ҳар доим ҳимоявий ўйинни қўллайди. Бу жамоага ёмон таъсир кўрсатди.
- Келажакдаги режаларингиз?
- Жамоалардан яхши таклифлар кутаяпман. Тўхтаган жойимдан давом эттириш ниятидаман.
Учқун Азимов суҳбатлашди
Comments