Latest news

02:50АПЛ. "Лестер" сўнгги 12 ўйиндаги 11-мағлубиятини қайд этди  1 02:40А Серия. "Милан" ғалабани мағлубиятга айлантирди  1 00:59БАА. "Ал Ваҳда" 6 очколик ўйинда ғалабага эришди, Эркинов асосий таркибда майдонга тушди  0 00:36Моуринью дисквалификация қилинди  1 23:40Тарихга назар. Ўзбекистон терма жамоаси мағлуб бўлган пенальтилар сериясини ёдга оламиз  4 23:13Саудия Арабистони ЖЧда ярим финални мақсад қилади  4 22:51Озарбайжон. Ўзбек футболчилари дербисида Раҳмоналиев жамоаси йирик ғалаба қайд этди  2 22:16Гюлер "Реал"дан кетмоқчи эмас  7 21:51Қозоғистон клуби ўзбекистонлик футболчилар трансферини эълон қилди  1 21:14Куртуа термага қайтмоқда!  0 20:49Эрон чемпионати. "Истиқлол" мағлуб бўлди, Машарипов ва Кожо захирадан майдонга тушди  8 20:27ЎзПФЛ 4 клубнинг U21 жамоаси учун майдонини қабул қилмади, 1-турдаги 1 ўйин ўтказилмайди  4 20:02Рой Кин Бруну Фернандеш сардорлиги ҳақида: "У биз кутган сардор эмас, иқтидорли бўлишнинг ўзи камлик қилади"  2 19:32Ла Лига ҳакамларини танқид қилгани учун "Реал"га нисбатан иш очилди  24 19:18"Манчестер Сити" янги футболчи жамоа сафига келиб қўшилганини эълон қилди  2

Ҳусейн Шодиев: "Ўзбекистон терма жамоаси жисмонан биздан яхшироқ тайёргарликка эга экан" News

Ҳусейн Шодиев: "Ўзбекистон терма жамоаси жисмонан биздан яхшироқ тайёргарликка эга экан"

Tags :  Футзал
Футзал бўйича Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 27-28 январь кунлари Тожикистон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди.

"Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтган биринчи баҳсда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилган бўлса, иккинчи беллашув вакилларимизнинг йирик 11:2 ҳисобидаги ғалабаси билан ўз якунига етди. Иккинчи ўйиндан кейин Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Ҳусейн Шодиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Биринчи ўйинни шогирдларим яхши ўтказишди. Иккинчи баҳсда эса йигитлар дуранг туфайли бироз бўшашишди деб ўйлайман. Илк кундаги натижа уларга панд берди.

Йиғинимиз олдин режалаштирилгандан бироз кечроқ бошланди. Шу боис шогирдларим кетма-кет иккита ўйин ўтказишга бироз қийналишди. Уларда чарчоқ аломатлари сезилиб қолди. Ўзбекистон терма жамоаси жисмонан биздан яхшироқ тайёргарликка эга экан. Иккинчи бўлимда улар катта ташаббусга эга бўлишди", - дейди Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Ҳусейн Шодиев.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика