Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Ҳокимият масъуллари футбол майдонларини сотиб юборса, футбол қаердан ривожланади? News

Ҳокимият масъуллари футбол майдонларини сотиб юборса, футбол қаердан ривожланади?

Битта стандарт футбол майдони 7000 квадратни ташкил қилади. Ечиниш хоналари, трибуналари ва бошқа офисларини қўшиб ҳисобласангиз, 1 гектар ер бўлади.

Бугунга келиб уй қурувчиларнинг ошиғи олчи. Туманингизга 6 ой борманг, янги кўп қаватли уй солиб қўйган бўлишади. У ер олдин болалар ўйнайдиган жой бўлганми, машиналар турадиган жой, фарқи қолмади. Қатор, қатор уйлар тушиб ётибди. Авваллари уйлар ўртасида маълум масофа бўларди. Одам, одамдек яшаши керак эди. Елвизак бўлиши керак, дараҳтлар, болалар ўйингоҳи, автотураржойлар. Ҳозир тап этиб, иккита кўп қаватли хонадонлар ўртасида иморат тушяпти. Майли, тадбиркорлар қаддини урсин, лекин миллионлаб болалар номидан битта нарса сўрайман, БОЛАЛАР ФУТБОЛ МАЙДОНЛАРИГА ТЕГМАНГ!

Тўғри, бугун болалар футболида катта пул йўқ. Лекин 10-15 йил ўтиб уларда пул бўлади, пул бўлганда бу кетишда майдон қолмаган бўлади. Футбол майдонлари ўрнида кўп қаватли бинолар, савдо марказлари, катта-катта дўкон ва бозорлар қуриляпти. Ҳокимлар ўз вилоят, шаҳар ёки туманларида болалар футбол клубларини кўпайтириш ўрнига, тап-тайёр жойини "сотворяпти". Аксар тадбиркорлар болалар спорти деб катта ерларни олиб, 3-4 йилга кичкина майдонча қуриб қўйяптида, кейин боса-бос, уй қуриб ташлаяпти.

Футболчилар майдон учун жой сўраса, аукциондан сотиб ол дейди. Борини бузади, қураман деганга ер бермайди.


Нодирхўжа Юлдашев

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика