Latest news

23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0

Ҳиндистон U-16 мураббийи: "Буларнинг барчаси болалар футболига берилаётган эътибор самараси" News

Ҳиндистон U-16 мураббийи: "Буларнинг барчаси болалар футболига берилаётган эътибор самараси"

Бугун бўлиб ўтган U-16 Осиё чемпионати саралаш босқичи Ўзбекистон - Ҳиндистон баҳсида 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Ўйиндан кейин ҳиндлар бош мураббийи Бибиано Фернандес қуйидаги фикрларни билдирди.

 

- Биз саралаш босқичида кўрсатган барча ўйинимиздан хурсандмиз. Шогирдларим учта баҳсда ҳам катта ишни бажаришди ва ҳақли равишда U-16 Осиё чемпионати финал босқичига чиқдик. Аввалги мусобақада жаҳон чемпионатига чиқишга бир баҳя қолганди, ўйлайманки кейинги йил бунинг уддасидан чиқиб Осиё чемпионати орқали кичик мундиалга борамиз.  


- Жамоангиз фақат бугунги ўйинда гол ўтказди. Рақиб ҳақида нима дея оласиз? 

- Ўзбекистон яхши ўйин кўрсатди ва ўйлайманки, жамоангиз Осиё чемпионатига боради. 


- Ҳиндистон ёшлар термасининг муваффақият сири нимада? 

- Бунинг сирини фақат бугун ўйнаган жамоадан қидириш керак эмас. Бунинг учун тарихга қараш керак бўлади. Охирги йилларда Ҳиндистон футболида катта ўзгаришлар рўй берди. Айниқса болалар футболига жуда жиддий эътибор қарата бошладик. Яхши футболчилар етишиб чиқяпти. Бугунги ютуғимиз меваси ҳам ўтмишда амалга оширилган ишлар натижаси деб биламан.


- Ҳиндистонда футболга эътибор қачондан ўзгарди? 

- 2002 йилдан туб бурилиш юз берди дея оламан. Болалар футболи бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқдик ва шунга кўра ишлашни йўлга қўйдик. Энг аввал мураббийларни ўқитишни бошладик. Кейин яхши болалар етишиб чиқди.   


- Биламизки, Ҳиндистонда крикет биринчи рақамли спорт тури ҳисобланади. Футболга эътибор қандай? 

- Бизда футбол охирги йилларда анча ривожланди. Ички чемпионат ўйинларида стадионлар доим тўлади. Хуллас футболга қизиқиш кучли. Ўйлайманки, бир кун келиб биз ҳам жаҳон чемпионатига чиқамиз. Шундай ишлашда давом этсак, албатта мундиалга борамиз.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика