Ҳар нарсанинг якуни бўлиши керак. Турнинг марказий учрашувига превью
02 may 2022 08:35
News
Ҳар нарсанинг якуни бўлиши керак. Турнинг марказий учрашувига превью
Қизиқарли ва курашларга бой ўтиши кутилаётган ўйин олдидан фикр ва мулоҳазалар, факт, статистика ҳамда маълумотлар билан ўртоқлашамиз.
Ўзаро ўйинлар
Ҳозирга қадар чемпионатлар тарихида жамоалар 28 марта ўзаро тўқнаш келишган. 21 беллашувда "Пахтакор" ғалаба қозонган. 3 баҳсда дуранг қайд этилган бўлса, 4 марта Олмалиқ клуби зафар қучган. "Шерлар" 52 тўп киритиб, 16 гол ўтказиб юборган. 7 муваффақиятни жамоа йирик ғалаба билан қўлга киритган.
Сўнгги бор...
"Пахтакор" - АГМК. Жамоаларнинг сўнгги 12та учрашуви. Олмалиқликлар 11та ўйиндан бери "Пахтакор"ни мағлубиятга учрата олмаяпти. Сўнгги ғалаба 2018 йил Ўзбекистон кубоги финалида қўлга киритилган. АГМК охирги 4та учрашувда 13та гол ўтказиб юбориб, рақиб дарвозасини ишғол қила олмаган. Сўнгги бор 2020 йилги мавсумда "шерлар" посбонини ранжитганини айтиш жоиз. Миржалол Қосимов шогирдлари мазкур нохуш статистикага чек қўядими?
OKMK Йован Жокич - 16', Йован Жокич - 57', Zokhir Pirimov - 90' |
Uzbekistan Cup. Round 1 28/10/2018, 15:00 1
:
3
Finished
|
Pakhtakor Исмоил Гонсалвеш - 54' |
Тошкентдаги ягона ва охирги ғалаба
Тошкентда кечган 14 ўйиннинг 10тасида "Пахтакор" устун келган. 3 тўқнашувда дуранг қайд этилиб, бир бор "кончилар" ғалаба қозонган. "Пахтакор" рақиб дарвозасига уйда 27 гол урган ҳолда 12 тўп ўтказиб юборган. АГМКнинг пойтахтдаги ягона ғалабасини таъминлаган Зафар Полвонов бугунги кунда ҳам жамоада тўп тепмоқда.
Йўқотишлар
Бугун Славче Войнески Икром Алибоев (дисквалификация) ва катта эҳтимол билан Драган Черан (жароҳат) хизматидан фойдалана олмайди. АГМКда эса Ёшлар Биринчилиги доирасидаги беллашувда четлатилган Нодир Абдураззоқов ёрдам бермайди.
Юқоридаги рақам ва фактларга таянадиган бўлсак, "Пахтакор" АГМКни ютишда катта қийинчиликка дуч келаётгани йўқ. Қайсидир маънода улар учун ортиқча муаммо эмас. Лекин бу йил жамоанинг мудофаа чизиғидаги хатолар етарлича. Миржалол Қосимов рақибининг сўнгги ўйинларини ўрганиш чоғида буни пайқагани аниқ. Боз устига Черан ва Алибоевнинг майдонга тушмаслиги олмалиқликларнинг ишини бир мунча енгиллаштириши турган гап. Аввалги йиллардан фарқли равишда бугун майдонда тенг кураш ва қисман АГМКнинг устунлигини кўрамиз. "Шерлар"га эса мезбон фактори омили ёрдам бериши мумкин.
Comments