Latest news

09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  0 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  7 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  2 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  3 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  6 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  5 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6

Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман" News

Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"

Суперлига-2025 1-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Шўртан" (2:0) баҳсидан сўнг "Хоразм" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Футболчиларимдан миннатдорман. Менинг фикримча, апрель ойига қадар шундай ўйинлар гувоҳи бўламиз. Суперлига даражаси анча юқори. Биз 15 йил деганда энг юқори дивизионга қайтдик. Бу жуда ёқимли ҳолат. Вилоят раҳбарларига ва клуб мутасаддиларига раҳмат айтаман. Шунингдек, мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман" - деди Ҳаким Фузайлов бугунги ўйин ҳақида.

- "Хоразм" жамоаси янги мавсум стартидан олдин ўз сафига бир нечта тажрибали футболчиларни қўшиб олди. Жамоа амалга оширган трансферлардан ва йиғилган таркибдан қанчалик кўнглингиз тўлмоқда? Бугун жамоангиз намойиш этган ўйиндан қанчалик қониқдингиз?

- Биз жамоа таркибини тўлиқ янгиладик. Йигитларда ўйинни олдиндан ўқиши ва бир-бирининг ҳаракатларини тушунишда муаммолар кузатилмоқда. Ҳозирги кунда деярли барча жамоаларнинг ҳолати тенг, деб ўйлайман. Биз 18та янги футболчини жалб этдик, бу янги жамоа тузганимиздан далолат. Вақт ўтиши билан "Хоразм" жамоасининг ўйини яхшиланиб бораверади. Бунга фақат бироз вақт керак.

- Жамоа янги мавсумда ўз олдига қандай мақсадлар қўйди?

- Олдиндан бир нарса дейиш қийин. Иштаҳа таом устида келади дейишади. Чемпионат қизғин паллага кирганида, бир тўхтамга келамиз. Биз 15 йиллик танаффусдан сўнг яна юқори дивизионга қайтдик. Менимча, лигада жон сақлаб қолишимиз дастлабки мақсадимиз бўлиши керак.

- Барча мураббийлар дастлабки турлар қийин кечади деб айтишмоқда. Сиз ҳам шу ҳақда гапириб ўтдингиз. "Хоразм" жамоаси ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этиши учун яна қанча вақт керак бўлади?

- Буни тақвимга қараб айтишим мумкин. Март ойида биз учта ўйин ўтказамиз. Апрель ойида эса Кубок баҳслари ҳам бошланади, апрельда еттита баҳсда иштирок этамиз. Тахминан, май ойларида жамоа анча етилиб қолади деб ўйлайман.




Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика