Latest news

08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  0 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  4 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  15 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  22 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0

Гвардиола 5:0 га қарамай, “Ман Сити” футболчиларини танқид қилди News

Гвардиола 5:0 га қарамай, “Ман Сити” футболчиларини танқид қилди

ЕЧЛ 1/8 финалида “Манчестер Сити” сафарда “Спортинг”ни тор-мор (5:0) этди ва чорак финал масаласини деярли ҳал қилди.

Учрашувдан кейин “шаҳарликлар” устози ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Баъзи футболчилар одатдагидан кўра ёмонроқ ўйнашди, тўпни осон йўқотдик. Шу билан бирга бугун жуда совуққон ҳаракат қилдик.

Дастлабки 7 дақиқаликда “Спортинг” қанчалар яхши эканини кузатдик. Менга ишонинг жамоалар ўртасидаги фарқ 5:0 га тўғри келмайди.

Футболда бир қоида бор: тўп сенда бўлса, уни йўқотмасликка ҳаракат қил, айниқса, осон вазиятларда. Биз эса кўп ҳолларда уни йўқотдик. Бу Европанинг топ жамоаларига қарши ўйинларда содир бўлса, рақиблар қарши ҳужумга ўтиш имконига эга бўлади. Янада кучайишимиз лозим.

“Спортинг” – фантастик жамоа, Португалия чемпиони. Улар қанчалик яхши, ажойиб жамоалигидан хабардорман.

Жуда хурсандман деб айта оламан, чунки кейинги босқичга чиқиш учун катта қадам ташладик. Бироқ, бу эндигина биринчи ўйин. Қойилмақом натижа, лекин чорак финалга йўл олиш учун яна бир учрашувни ўтказиш керак.

Ўйинчилар иш услубимни билишади. Янада ривожланиб боришимиз зарур. Ишонинг, жуда хурсандман, аммо бундан ҳам зўрроқ бўлишга қодирмиз”, дейди испаниялик мутахассис.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика