Latest news

16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  1 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  4 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7

Гризманн яна 60-дақиқадан сўнг майдонга чиқди. "Барса" судга боришга тайёр News

Гризманн яна 60-дақиқадан сўнг майдонга чиқди. "Барса" судга боришга тайёр

Аммо, ҳеч ким қўрқмаяпти.

"Атлетико" Ла Лиганинг бешинчи турида "Сельта"ни хотиржамлик билан мағлуб этди — 4:1.


Ўйиндан кейинги асосий мавзулардан бири — Антуан Гризманн. Француз яна 60-дақиқадан сўнг майдонга чиқди — барча мусобақаларда кетма-кет олтинчи ўйин. Гризманн учта гол урган бўлса ҳам, ҳали бирор марта асосий таркибга кирмади. Симеоне бу клубнинг қарори эканлигига шаъма қилмоқда, президент Энрике Сересо эса масъулиятни аргентиналикка ағдармоқда. Симеоне олдинроқ бу ҳақидаги саволга шундай жавоб берган эди: "Сизлар мени ўн йилдан бери биласизлар. Мен — клуб одамиман ва доим шундай бўлиб қоламан".


"Антуан — ажойиб ўйинчи ва у биз билан эканлигидан жуда ҳам мамнунман. У ажойиб инсон ва менда у билан ажойиб муносабатлар бор. Мен фақатгина унинг зўр ўйинчи ва биз билан эканлигини айта оламан. Мен ҳеч қачон таркиб ёки шундай турдаги масалалар билан шуғулланмайман", — деб айтди президент Сересо.


Антуаннинг ўзи хавотир олмаяпти ва шунчаки жамоага фойда келтирмоқчи.



"Ҳаммаси борича. Бу менинг қўлимда эмас. Мен Худодан шу ерда эканлигим учун миннатдорман. Оилам бахтли. Албатта, кўпроғини хоҳлардим, аммо олаётган барча дақиқаларимга боримни бермоқчиман. Ўзимни клуб инсонидек ҳис қиляпман. Бу ерда бахтлиман ва шунчаки ўйнашни, клуб, мураббий ва мухлислар учун барчасини беришни хоҳлайман", — деб тан олди ўйинчи "Порту" билан ўйиндан кейин.


"Барселона"ни эса бу вазият чўчитмоқда.


"Барса" судга мурожаат қилади. Клуб харид қилиш шартлари бажарилган деб ҳисобламоқда


ESPN'нинг ёзишича, клуб "Атлетико"нинг ҳозироқ Гризманн учун 40 млн евро тўлашга мажбурлигини ёзмоқда, сабаби у ўтган мавсум 37та ўйиндан 30тасида 45 дақиқадан ортиқ ўйнаган.


Агар ёдингизда бўлмаса, "Атлетико" агар ўйинчи клубдаги икки мавсумда 50% ўйинларда камида 45 дақиқа ҳаракат қилса, Гризманни "Барса"дан 40 млн еврога харид қилиш мажбур эди. Шу билан бирга, "Барселона"да юридик "ричак" йўқ — буни Каталонияда ҳам, Мадридда ҳам тушунишмоқда. Шу сабаб "Атлетико" умуман хавотир олмаяпти.


Мадридликлар Анутан клубдаги икки мавсумдаги ярим ўйинларда 45 дақиқадан кўпроқ ўйнаши керак деб ишонмоқда. "Атлетико" эҳтимолий даъво ҳақидаги маълумотлар чиқишини босим қилишга уриниш деб ҳисоблайди. Гризманнинг 60-дақиқадан сўнг майдонга чиқиши эса ҳеч қандай тарзда исботлаб бўлмайдиган ёки инкор этиб бўлмайдиган техник ечим сифатида тушунтирилади.



El Larguero нашри каталонияликларнинг даъво тайёрлашаётганини ёзмоқда. "Барса" Антуанни қайтаришни хоҳламайди, сабаби унинг йилига 20 млн евролик маоши қаттиқ лимит шартларида муаммо бўлади. "Атлетико" ўйинчи жорий мавсум сўнггида 32 ёшни қаршилайдиган ўйинчи учун 40 млн евро тўлашдан чўчимоқда ва нархни 15 млн еврогача туширмоқчи.


Инсайдер Фернандо Поло шартнома шартларини тақдим этмоқда: бир йилга ижара + уни яна бир мавсумга эҳтимолий узайтириш. Иккинчи йилга узайтириш амалга оширилди, сабаби у биринчи йили 50%дан ортиқ ўйинларни ўтказди. Каталонияликлар юридик хизмати фикрига кўра, шарт биринчи йилдаёқ бажарилди.


Вазиятга ҳатто Ла Лига президенти Хавьер Тебас ҳам қўшилди: "Керакли орган буни ҳал қилсин. Бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Муаммо арбитраж судига юборилди ва айнан шу даражада ҳал этилиши керак. 6 ойдан сўнг шикоят қилишини мумкин бўлмаган қарор қабул қилинади".



Гризманн эса ҳозирча захирадан ўйинга тушишда давом этади.



Алишер Остонов таржимаси

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика