Latest news

00:34Рустам Ашурматов: "Финалда Португалия билан ўйнашни истардим"  2 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  22 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  146 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  45 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  17 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4

Грэм Арнольд: "Меҳмонхонага қайтиб борганимдан сўнг Ўзбекистон - Сурия учрашувини томоша қиламан" News

Грэм Арнольд: "Меҳмонхонага қайтиб борганимдан сўнг Ўзбекистон - Сурия учрашувини томоша қиламан"

Осиё Кубоги биринчи туридан ўрин олган Австралия 2:0 Ҳиндистон учрашувидан сўнг Австралия терма жамоаси бош мураббийи ва бугунги учрашувнинг энг яхши футболчиси Жэксон Ирвайн матбуот анжуманида иштирок этишди

- Бугунги  учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз?

- Ҳиндистон борини бериб ўйнади. Биринчи бўлимда сал ҳаяжон бўлди, сабаби катта турнир ва биз узоқ давом тайёргарлик кўргандик. Ҳиндистон терма жамоаси ҳам мени яхши маънода ҳайратга солди. Улар жуда тартибли ҳимояланишди. Иккинчи бўлимда эса ҳаммаси жойига тушди ва ғалаба эришдик.

- Уч очкони қўлга киритдингизлар, аммо жамоада камчиликлар кузатилди?

- Ҳа, муаммоларимиз бор. Бугун Ҳиндистон намойиш этган ўйин бизга кўп муаммо яратиб берди. Ҳиндистонга қойил қолдим.

- Жамоангизнинг ўйинидан қанчалик қониқдингиз?

- Йигитлар яхши ўйин намойиш этишди. Футболчиларимиз ҳар хил жамоаларда ўйнашади ва турли хил услубда. Уларни бир жамоада ва бир услубда жамлаш осон вазифа эмас, аммо Баҳрайнга қарши кечган ўртоқлик учрашуви ушбу вазифани бажаришда катта ёрдам берди.

- Ўзбекистон ва Сурия терма жамоаси ҳақида нима дея оласиз. Ушбу гуруҳда ким биринчи ўринни эгаллайди сизнинг фикрингизча?

- Биринчи ўйинни ўтказиб олдик. Ҳозир меҳмонхонага қайтиб дам олишимиз керак. Бугун кечаси Ўзбекистон - Сурия учрашувини томоша қиламан. Мен аввалроқ таъкидлаганимдек биз бу ерга чемпионлик учун келганмиз, аммо бир вақтнинг ўзида бир нечта рақиб ҳақида ўйламаймиз. Ўйиндан ўйинга ҳаракат қилишда давом этамиз.

- Жамоага таклиф этган ёш футболчиларнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Мен уларни терма жамоага чақирдим ва уларга ишонаман. Секин асталик билан улар ҳам ўсиб боришади.

- Ҳиндистон терма жамоаси ривожланиши учун нима маслаҳат берасиз?

- Бугун Ҳиндистон мен кутгандан яхшироқ ўйин намойиш этди. Ҳиндистонда футболни оммалаштиришда давом этиш керак дея оламан. Ҳиндистон бош мураббийининг меҳнатини жуда юқори баҳолайман.



Жэксон Ирвайн

- Ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида нималар дея оласан?

- Ўйин асабий бўлди. Биринчи голни узоқ кутдик. Йигитлар руҳан бундай учрашувга тайёр эди. Сабрли бўлдик ва ғалабага эришдик. Иккинчи бўлимда барчасини тўғирладик.

- Ҳиндистонлик мухлислар стадионни тўлдиришди. Биринчи голни уриш қийин бўлдими?

- Мухлислар сони кўплиги бу ажойиб. Ўйин ҳам шунга яраша бўлди дея оламан. Мухлислар бугун ажойиб атмосфера яратишди.

- Биринчи голинга изоҳ бера оласанми

- Биринчи бўлимда жуда кўп вазиятларга эга бўлдик, аммо уларни кўкка совурдик. Гол урган вазиятимга келадиган бўлсак, тўп менга келади ва мен зарба бердим. Ушбу гол жуда муҳим бўлди ва ўйинда бурилиш ясади дея оламан.

- Бугунги учрашувдан нима кутаётган эдинг ва аслида нима содир бўлди?

- Ҳиндистон зич ҳимояланишини кутмаган эдим.

- Сен топ жамоаларда ўйнагансан, бугунги рақибларинг катта жамоаларда ўйнай оладими? Орадаги фарқ қанчалик катта?

- Мен солиштиришни ёқтирмайман. Ҳиндистон терма жамоаси футболчилари ҳам яхши ўйин намойиш этишди. Лекин биз тажрибалироқ эдик ва шу сабаб ғалабага эришдик.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика