Latest news

10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  0 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  5 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  9 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  13 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  8 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  16 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1

Головинни тарбиялаган футбол мактаби Александр трансферидан бир рубль ҳам олмабди. Сабаби эса жуда ғалати News

Головинни тарбиялаган футбол мактаби Александр трансферидан бир рубль ҳам олмабди. Сабаби эса жуда ғалати

Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Головиннинг ЦСКАдан "Монако"га ўтиши учун тўланган трансфер пулининг бир қисми футболчи таҳсил олган академия (футбол мактаби) ҳисобига ўтказилиши керак эди.

9 февраль куни Sport Connect конферециясида "Монако" собиқ президенти Вадим Васильевдан бу ҳақида сўрашмаганида ҳеч ким амалга ошмаган тўлов ҳақида билмаган бўларди. Аммо бу сафар эмас.


Васильевнинг айтишича, "Монако" барча тўловларни ўз вақтида амалга оширади

Конферецияда футбол менежери Илья Штеблов Васильевдан "Головинни тарбиялаган Калтандаги футбол мактаби ўз пулини олдими?" дея савол берди. Собиқ президент бундан бехабарлигини айтиб, барчасини аниқлашга ваъда берди. "Монако" доимо барча тўловларни ўз вақтида амалга оширган, хатто футбол мактаблариникини ҳам. Бу саволга борасида албатта маълумот оламан".


"Монако" БЎСМ (болалар ва ўсмирлар спорт мактаби)га хабар юборган, аммо у ердагилар буни ҳазил деб ўйлашган

"Монако" департаменти ҳуқуқшуноси 2018 йилнинг 21 августида (Головин трансфери июлда амалга ошган, Васильев эса клубни 2019 йилнинг февралида тарк этган) "Осинники" БЎСМга хабар юбориб, Александр учун тўловни амалга ошириш мақсадида ҳисоб рақамни тақдим этишни сўраган.


Хабар мактабга етиб келган, аммо улар францияликларга жавоб қайтаришмаган экан. Сабаб жуда ғалати. "Гап жуда катта пуллар ҳақида кетаётган эди, Головинга эса бунча пул сарфламаганмиз. Хабарда ёзилган пулни сўраш жуда ноқулай бўлди. Аввалига бу ҳазил деб ўйлабман" - дейди "Осинники" БЎСМ директори Галина Рудольф.


Аслида мактабга трансфернинг 1,01%, яъни 303 минг евро ўтказилиши керак эди. Фоиз регламенгта асосан ҳисобланади: 10 ёшдан 15 ёшгача - 0,25%дан, 16дан 23 ёшгача - 0,5%дан. Футболчининг сўнгги клубига бу турдаги маблағ тўланмайди.


Катландаги мактаб махсус тўловдан қуруқ қолиши мумкин

Тўловлар футболчи паспортидаги маълумотлар асосида амалга оширилади: Ўша гувохномага ўйинчининг 10 ёшдан кейин ўқиган мактаб ва академиялари ёзилади. Авваллари бу ҳужжат 12 ёшдан берилган, шу сабабли Головин паспортида Катландаги мактаб йўқ, фақат "Осинники" футбол мактаби мавжуд.


Пуллар қандай тақсимланиши - катта муаммо

"Головин таҳсил олган барча футбол мактаблари ҳақида маълумот олишимиз лозим. ФИФА қоидаларига кўра, Калтандаги мактаб футболчининг паспортида йўқ. Ушбу таълим маскани футбол субъектими, йўқми, буни ҳам аниқлаштириш лозим. РФИ маслаҳатлашувидан сўнг, бу пуллар Головин ўсган маскандаги футбол инфратузилмасини ривожлантириш учун сарфланиши мумкин. Александрни тарбиялаган мураббийларга ҳам тўлов амалга ошириш эҳтимоли ҳам бор" - дейди РФИ бош котиби ўринбосари Денис Рогачев.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика