Latest news

08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  4 06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0 02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  11 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  1 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  0 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  34 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  6 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  4

Гаттузо: “Милан” кучли тўртликда қолиш учун кўплаб имкониятлардан фойдалана олмади” News

Гаттузо: “Милан” кучли тўртликда қолиш учун кўплаб имкониятлардан фойдалана олмади”

“Милан” бош мураббийи Женнаро Гаттузо А Серия 36-турида “Фиорентина”га (1:0) қарши учрашувдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Рақибимиз кучли ва кучсиз жиҳатларга эга жамоа эди. “Милан”да мавсум давомида кучли тўртликка кириш учун бир қатор имкониятларга эга бўлди, аммо ундан фойдалана олмадик. Таркибимизда кўплаб ёш футболчилар бор, улар ҳал қилувчи паллаларда ўзларига бўлган ишончни йўқотиб қўйишди.

Агар кимдир мавсум олдидан биз “Рома” билан бир хил даражада ва “Лацио”дан тўрт очко илгарилаб кетишимизни айтганида, ҳеч ким бунга ишонмасди. Муаммо шундаки, биз жуда кўп очко йўқотдик.

Асосий муаммоимиз барқарорлик етишмаганида деб биламан. Биз тўп билан муомала қилишдан тўхтаганимизда, тўп ошириш учун ҳаракат қилиш ўрнига, ўйинни “ташлаб” қўя бошладик”, дея Гаттузонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.

«Милан» А серияда қаторасига иккинчи ғалабани нишонлади. “Фиорентина”нинг ғалабаси серияси эса 12 та учрашувга етди. Аввалги турларда флоренцияликлар бешта учрашувда дуранг қайд этиб, олтита баҳсда мағлубиятга учрашган эди.

 “Милан” 62 очко билан Италия А серияси турнир жадвалида бешинчи поғонани банд этган. “Фиорентина” эса 40 очко билан 13-ўринда бормоқда.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика