Latest news

23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  2 23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  2 21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   12 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  2 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  5 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  1 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  44 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  9

Гаттузо жароҳатлар ҳақида: "Биз рўмолчамизни олиб йиғламаймиз, жанг қиламиз" News

Гаттузо жароҳатлар ҳақида: "Биз рўмолчамизни олиб йиғламаймиз, жанг қиламиз"

"Милан" бош мураббийи Женнаро Гаттузо "Бетис"га қарши Европа лигаси учрашувидан (1:1) сўнг, "Ювентус" билан бўладиган баҳс олдидан жароҳатлар ҳақида гапирди.

"Милан" ярим ҳимоячиси Лукас Биглия 4 ой майдонга туша олмайди. Матео Мусаккьо Испаниядаги баҳсни охиригача давом эттира олмади, Хакан Чалханоглу хам жароҳат олди.

Бундан ташқари, якшанба куни бўладиган баҳсда Давиде Калабрия, Жакомо Бонавентура ва Гонсало Игуаиннинг иштирок этиши сўроқ остида.

"Ўйнай оладиган футболчиларимиз қанча эканлигини санаб кўрамиз. Шифокор нима дейишини кутиш керак, мен мураббийман, шифокор эмас.

Жанг қиламиз. Мусаккьонинг феълини биладиган одам сифатида бир нарсани айтишим мумкин - у ўйинда иштирок этиш учун ҳамма ишга қўл уради. Чалханоглуда оддий шикастланиш. Кўрамиз.

"Ювентус" - Европанинг энг кучли клубларидан бири, аммо рўмолчани олиб йиғламаймиз. Уларга қарши ўз ўйинимизни кўрсатамиз" - дейди Гаттузо.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика