Ғалати — "Биз Марсдан келганмиз..."
07 jun 2021 03:03
News
Ғалати — "Биз Марсдан келганмиз..."
Лекин, олам мендан ва атрофимдан анча катта. Табиийки, унда ғалати воқеалар кўпроқ учраб туради. Мана, бугун Ғиждувонда ўтказилган ўйинни олайлик. Учрашувга мутлақ аутсайдер сифатида етиб келган "Оқтепа" ўтган турда пешқадам "Нефтчи"ни енгган "Бухоро" дарвозасига 80 дақиқа ичида жавобсиз 3 та гол уриши фантастика бўлса, мезбонларнинг 10 дақиқада бу фарқни йўққа чиқариши фантастиканинг ўртанча холаси.
Ҳа, бу ўйин ҳеч қаерда трансляция қилинмади. Лекин бу орқали нимагадир шаъма қилмоқчи эмасман. Бу ишни аллақачон тажрибалироқ акаларимиз қилиб бўлишди.
Bukhara Azamat Isroilov - 85', Rustam Abdukhamidov - 87', Sukhrob Nematov - 90' |
PRO liga. Round 10 06/06/2021, 18:00 -
:
-
Not started
|
Oq-tepa Sunnatulla Mamadaliev - 31', Aziz Pirmuhammadov - 60', Carvalho Da Silva - 81' |
ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев шундай ёзади: "Бухородан даҳшатли камбэк.
Оқтепа 80-дақиқадан кейин учинчи голни уриб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келяпти. Қолган 10 дақиқа ичида Бухоро 3 та гол уриб, ҳисобни тенглаштиряпти. Ҳам ҳайратга тушасан, ҳам хавотирга".
Ўзбек футболи тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан, бугунги кунда мураббий сифатида Про лигада фаолият юритаётган Азамат Абдураимов ҳам вазиятдан ҳайратга тушганини яширмади. Ёш бўлишига қарамай, анча-мунчани кўриб қўйган Исломбек Исмоилов шундай ёзади: "Биз Марсдан келганмиз, ҳеч нарсани тушунмаймиз. Шу туфайли булар хоҳлаганини қилаверади".
Юқоридаги фикрлар соҳибларига тегишли. Биз эса эътиборингизга баъзи статистикаларни ҳавола қилиш билан кифояланамиз.
1. "Оқтепа" 1-турда ҳам "Бухоро" билан куч синашган. Ўшанда жамоанинг 2 нафар футболчиси ўйинга ҳакам томонидан қўшиб берилган 6-дақиқада огоҳлантирилган.
2. "Оқтепа" 2-турда "Олимпик"ка имкониятни бой берди. Ўшанда жамоа дарвозасига пенальти белгиланди.
3. "Оқтепа" 4-турда "Истиқлол" билан ўйнади (натижа кейинчалик бекор қилинган). Ўшанда жамоанинг 5 нафар футболчиси огоҳлантирилган (Карвальо да Силва 90-дақиқада).
4. "Оқтепа" 6-турда "Хоразм" билан ўйнади. Ўшанда учрашув тақдири ўйин охирида (87-дақиқа) ҳал бўлди.
5. "Оқтепа" 7-турда "Динамо"ни енгди. Ўшанда жамоанинг 5 нафар футболчиси огоҳлантирилди (Жавоҳир Бахтиёров 90+1-дақиқада).
6. "Оқтепа" 8-турда "Нефтчи"дан жавобсиз 7 та голни қабул қилиб олди.
7. "Оқтепа" 9-турда "Шўртан" билан дуранг ўйнади. Ўшанда жамоанинг 5 нафар футболчиси яна огоҳлантирилди (Исломбек Каримов 90+4-дақиқада).
8. "Оқтепа" 10-турда "Бухоро" билан ўйнади. Бунда жамоа 3 та тўп устунлигини 85-дақиқадан кейин қўлдан чиқарди.
Аммо, шубҳаланишга ҳеч қандай ҳожат йўқ. Бугунги каби ҳолатлар жамоада тез-тез учраб туради. Жумладан, ўтган мавсумда ҳам "Оқтепа" бир неча бор ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда очко йўқотган ёки мағлубият олиб келувчи голни ўтказган. Қуйида шу ҳақда:
9. "Оқтепа" 17-турда "Истиқлол" билан ўйнади. Ўшанда фарғоналик футболчиларнинг ғалаба голи 90+1-дақиқада урилган эди.
10. "Оқтепа" 15-турда ҳам "Истиқлол" билан ўйнаган. Бунда ҳам фарғоналикларнинг ғалаба голи ҳакам томонидан қўшиб берилган 3-дақиқада урилган.
11. "Оқтепа" 9-турда "Турон"га ютқазди. Шу баҳсда Тошкент клуби дастлаб 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди. Яйпанликларнинг ғалаба голи ҳакам томонидан қўшиб берилган 1-дақиқада урилди. Учрашувдаги голлардан бири автогол, бири пенальтидан "туғилган".
12. "Оқтепа" 8-турда "Зомин" майдонида ҳам ҳакам томонидан қўшиб берилган 4-дақиқада гол ўтказиб юборган.
Хуллас, ҳайрат ҳам, хавотир ҳам ўринли. "Оқтепа" шундай жамоаки, мураббийлар алмашса ҳам, клубнинг гени ҳеч қачон ўзгармайди. Бу кетишда клуб ҳали спорт натижалари жиҳатдан муваффақиятга эришолмаса керак...
ФР
Comments