Latest news

00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  0 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  5 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  3 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5

Футзал. "Тасисат Дарёи" таркиби ва клуб ҳақида News

Футзал. "Тасисат Дарёи" таркиби ва клуб ҳақида

Бугун Тошкент вақти билан 15:00да "Олмалиқ" Эрон чемпиони "Тасисат Дарёи"га қарши ўйнайди.

"Тасисат Дарёи" 2012 йилда ташкил этилган. Жамоа илк мавсумни Биринчи дивизионда ўтказган ва чемпион бўлиб Супер лигага йўл олган. Элитадаги дастлабки мавсумида 10-ўрин билан чекланган клуб кейинги икки мавсумда мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

Жамоага икки йилдирки, Осиё футзали афсонаси Воҳид Шамсаи ўйновчи мураббийлик қилиб келмоқда. Шамсаи ўтган йили Осиё чемпионатининг тўпурари ва энг яхши ўйинчиси бўлган эди. Кейинчалик у, Осиёнинг 2015 йилдаги энг яхши футзалчиси деб топилди. "Тасисат Дарёи" эса 2015 йилда Эрон ва клублар ўртасидаги Осиё чемпионати чемпиони бўлди. Бу натижалар самараси ўлароқ форслар Осиёнинг 2015 йилдаги энг яхши футзал жамоаси деб эълон қилинишди.


Жамоа ўйинчилари ўзлари қатнашган охирги икки катта мусобақада тўпурар бўлиб келишмоқда: Эрон Супер лигасининг 2015-2016 йилги мавсумида Асқар Ҳассанзода 29 тўп киритган бўлса, 2015 йилги клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида Воҳид Шамсаи 10та тўп киритган.



"Тасисат Дарёи" жамоасининг таркиби:

Дарвозабонлар:
Маҳди Мостафаи
Мустафа Назари
Воҳид Сеифан

Ўйинчилар:
Муҳаммад Кешаварз
Ҳамид Аҳмади
Муҳаммад Реза Сангсефиди
Али Асқар Ҳассанзода
Мажид Раеси
Қудрат Баҳадори
Моҳсен Монтаземи
Али Баҳадори
Абулқасем Ороужи
Али Эбраҳими
Воҳид Шамсаи
Саид Аҳмад Аббаси
Муҳаммад Зори

Кўриб турганингиздек, "Тасисат Дарёи" охирги йилларда Осиёда етакчилик қилмоқда. Бугунги ўйинда эса вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Толибжон Қосимов

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика