Latest news

14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  0 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  5 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  2 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  2 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  1 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  8 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  30 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  5 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  15 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  16 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0

Футзал. Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти News

Футзал. Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти

Tags :  Футзал
Хосе Мария Мендез бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 27 июндан йиғинга киришди.

Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда. Эрталабки машғулот 10:00да, кечкиси эса 17:00да ўтказилмоқда.

Мендез аввалига йиғинга 20 нафар футзалчини чақирган эди, аммо сўнгги паллада Феруз Фахриддинов "Олмалиқ" жамоаси билан клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этадиган бўлди ва йиғиндан озод этилди. "Нафис" жамоаси аъзоси Муҳаммад Ражабов эса маълум сабабга кўра, якуний рўйхатдан тушиб қолди.

Бугун эрталабки машғулотда 18 ўйинчининг барчаси иштирок этди. Булар:
Дарвозабонлар: Акмал Хазратқулов, Шавкат Ибрагимов, Рамил Алмамедов.
Ўйинчилар: Дилшод Ирсалиев, Нодир Элибоев, Дилшод Раҳматов, Илҳом Хамроев, Элдор Ҳошимов, Даврон Абдураҳмонов, Алан Аминов, Сирожиддин Маҳмудов, Машраб Одилов, Дилмурод Шавкатов, Илҳом Ражабов, Алишер Ибрагимов, Тоҳир Абдураззоқов, Саид Ризо Миршарофов, Акбар Усмонов.

Бош мураббий ҳозирча оғир юкламалар бермаяпти ва енгил машқлар билан бирга тўп билан кўпроқ ишлатмоқда.

Кечки машғулот тренажерда бошланади ва залда давом эттирилади.
Барча машғулотлар "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 12, 13, 14 июль кунлари Тожикистон билан Тошкентда учта ўртоқлик учрашуви ўтказади.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика