Футзал: Ўзбекистон Осиё чемпионати олдидан Иордания билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
22 jan 2016 15:00
News
Футзал: Ўзбекистон Осиё чемпионати олдидан Иордания билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
Ўзбекистон терма жамоасининг Иорданияга қарши учрашуви 6 февраль куни Тошкетда ўтказилади. Бу Хосе Мария Мендез шогирдларининг мусобақа олдидан сўнгги назорат учрашуви бўлади.
Аввалроқ, Ўзбекистон футзал терма жамоаси 22-24 явнарь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказиши ва Қозоғистон футзал терма жамоасига қарши 22 ҳамда 23 январь кунлари иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши, сўнгра 1 февраль куни Тошкентда Вьетнамга қарши ўйин ўтказиши тўғрисида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2016 йилнинг 10 — 21 февраль кунлари бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини олиб бормоқда. Қитъа биринчилиги финал босқичи учун ташланган қуръа натижасига кўра Ўзбекистон терма жамоаси "А" гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳда Хосе Мария Мендез жамоасига Саудия Арабистони, Қирғизистон ҳамда Ливан жамоалари рақиб бўлади.
Таъкидлаш керакки, Тошкентда бўлиб ўтадиган ушбу мусобақада энг юқори 5 ўринини эгаллаган жамоалар 2016 йилнинг 10 сентябридан 1 октябригача Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.
Comments