Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-2008. "Қиролнинг қайтиши"
		
		02 sep 2021 10:31
        News	
	 
				 
				Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-2008. "Қиролнинг қайтиши"
Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Бу вакилларимиз учун иккинчи Жаҳон чемпионати бўлади. Шу кунга қадар ўтказилган барча мундиаллар ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола этиб боряпмиз.
Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-2004
ЖЧ-2008

Мини футбол бўйича олтинчи Жаҳон чемпионати Бразилияда ўтказилган. Унда мезбонлар ўзларининг тўртинчи чемпионликларини нишонлашган.
Пауло де Оливейра бошчилигидаги Бразилия ўз майдонида ўтган мусобақада барча рақибларини тор-мор келтиради. Биринчи ва иккинчи босқичнинг 7 ўйинида рақиблар дарвозасига 58та тўп киритиб, ўз дарвозаларидан бор йўғи 4 бор тўп олиб чиқишади.
Финалда эса чарм тўп "сеҳргарлари" ўзларининг азалий рақиблари Испанияга қарши кураш олиб боришади. Бу Фалькао жамоадошлари асосий вақтда юта олмаган ягона финалга айланади. 6 метрлик масофадан пенальтилар сериясида эса 10 мингдан зиёд мухлис қаршисида Бразилия аввалги икки мундиалдаги мағлубиятлар учун ўч олади - 4:3, Жаҳон кубоги Бразилияда қолади.
Шахсий совринларнинг деярли барчасини бразилияликлар йиғиштириб олишди. Фақатгина мусобақа тўпурари номи асли бразилиялик бўлган Россия терма жамоаси аъзоси Пулига насиб этади (16 гол). Фалькао эса 15та гол билан иккинчи бўлади. Лекин, Фалькао мундиалнинг энг яхши футзалчиси дея эътироф этилади.
Ушбу мусобақанинг яна бир эътиборга молик жиҳати Осиё футзалининг афсонаси Эрон терма жамоаси аъзоси Воҳид Шамсаи чемпионатда ўз ўйини билан барчанинг диққатини тортади ва Жаҳон чемпионатининг энг кучли 10 футзалчиси сафига киритилади. Унинг жамоадоши Мустафа Назари эса бразилиялик Тиагодан кейин мундиалнинг энг яхши дарвозабони номинациясида иккинчи поғонадан жой олади.

ЖЧ-2008, Финал
19.10.2008, "Гинасио Мараканазинью" спорт саройи
Бош ҳакам: Фабиан Лопез (Колумбия)
Мухлислар: 10082
Бразилия - Испания 2:2 (пен. 4:3)
Голлар: Маркиньо 24, Винисиус 36 - Торрас 27, Альваро 38
Бразилия (биринчи бешлик): Тиаго, Габриэль, Шумахер, Ленисио, Маркиньо.
Захира: Франклин, Рожерио, Ари, Кико, Винисиус, Ветао, Фалькао, Вилде, Карлиньос.
Испания (биринчи бешлик): Амадо, Эсеверри, Хави Родригес, Кике, Марсело.
Захира: Хуанхо, Кристиан, Ортиз, Торрас, Фернандао, Алваро, Андреу, Борха, Даниэль.
Огоҳлантиришлар: Франклин 7, Шумахер 17 - Х.Родригес 11
Видео
ЖЧ-2008 финали, TAS-IX эмас

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2008
Ўтказилган жойи: Бразилия
Ўтказилган шаҳарлар: 2 (Рио-де-Жанейро, Бразилиа)
Ўтказилган санаси: 30 сентябрь - 19 октябрь, 2008 йил
Иштирокчилар: 20 (6 қитъадан)
Мухлислар ташрифи: 292161 (ҳар ўйинга 5217)
Урилган голлар: 387 (ҳар ўйинга 6.91та гол)
Тўпурар: Пули (Россия, 16та гол)
Энг яхши ўйинчи: Фалькао (Бразилия)
Энг яхши дарвозабон: Тиаго (Бразилия)
"Fair-Play" соврини: Испания
Совриндорлар
Чемпион - Бразилия
Иккинчи ўрин - Испания
Учинчи ўрин - Италия
Тўртинчи ўрин - Россия
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             
  "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments