Latest news

11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  3 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  16 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  4 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  6 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-1996. "Енгилмас қурол" News

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-1996. "Енгилмас қурол"

Шу йилнинг 12 сентябридан 3 октябрига қадар Литвада футзал бўйича тўққизинчи Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Мундиал формати, иштирокчилари, рамзи ва мезбон. Ўзбекистон ҳам қатнашадиган футзал бўйича ЖЧ-2021 ҳақида батафсил

Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Бу вакилларимиз учун иккинчи Жаҳон чемпионати бўлади. Шу кунга қадар ўтказилган барча мундиаллар ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола этиб бораяпмиз.

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-1992


ЖЧ-1996

Мини футбол бўйича учинчи Жаҳон чемпионати 1996 йил Испанияда ўтказилган. Унда 6 қитъадан 16 жамоа иштирок этган. Ғолиблик эса учинчи бор Бразилияга насиб этган. Чарм тўп сеҳргарлари бу сафар ҳам рақибларига ҳеч қандай имконият қолдиришмаган. Финалда бразиллардан енгилган мезбонлар иккинчи, Россия учинчи, Украина терма жамоаси эса тўртинчи ўринни банд этади.

Эстако Араухо бошчилигидаги Бразилия кубокни муносиб ҳимоя қила олди. Индивидуал кўркамлик ва ўз ишидан илҳомланиш Бразилияни яна бир бор енгилмас қуролга айлантирди. Бу ғалабаларда ажойиб тўртлик - Сержиньо, Маноэл, Фининьо ва Вандернинг ҳиссаси катта. Биринчи босқичда Бельгия, Куба ва Эрон терма жамоаларига ҳеч қандай имконият қолдирилмади. Уч учрашувда 31та гол уриб, ўз дарвозаларидан бор йўғи 5та тўп олиб чиқишди. Иккинчи босқичда эса Уругвай ва Нидерландия таслим этилди. Ярим финалда Россия 6:2 ҳисобида, финалда эса Испания 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Ҳал қилувчи ўйинда бразиллар 15500 мухлис қаршисида мезбонларни енгишди. "Қизил фурия" ўз уйида мухлислари ишончини оқлай олмади.


Ушбу мундиалнинг эътиборга молик яна бир жиҳати унда Россия ва Украина терма жамоалари учинчи ўрин учун ўзаро кураш олиб боришди. Унда русларнинг қўллари баланд келди - 3:2.



ЖЧ-1996, Финал
08.12.1996, "Palau Sant Jordi" спорт саройи
Бош ҳакам: Гаутиер Перри (Бельгия)
Мухлислар: 15500

Бразилия - Испания 6:4
Голлар
: Данило 8, 23, Чоко 16, Марсио 18, Вандер 37, Маноэль Тобиас 39 - Пато 16, Сержиньо 21 (авт.), Висентин 26, 39

Бразилия: Сержиньо, Марсио, Вагиньо, Маноэл Тобиас, Фининьо, Сандриньо, Данило, Чоко, Вандер.

Испания: Жесус, Жулио, Санти, Фран, Висентин, Пато, Льоренте, Ж.Санчес, Ж.Родригес.

Огоҳлантириш: Висентин 33



Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-1996
Ўтказилган жойи
: Испания
Ўтказилган шаҳарлар: 4 (Мурсия, Сеговиа, Кастеллон де ла Плана, Барселона)
Ўтказилган санаси: 24 ноябрь - 8 декабрь, 1996 йил
Иштирокчилар: 16 (6 қитъадан)
Мухлислар ташрифи: 66900 (ҳар ўйинга 1673)
Урилган голлар: 290 (ҳар ўйинга 7.25та гол)
Тўпурар: Маноэль Тобиас (Бразилия, 14та гол)
Энг яхши ўйинчи: Маноэль Тобиас (Бразилия)
"Fair-Play" соврини: Бразилия

Совриндорлар
Чемпион
- Бразилия
Иккинчи ўрин - Испания
Учинчи ўрин - Россия
Тўртинчи ўрин - Украина


Футзал. ЖЧ-2021 ўйинлар тақвими (тўлиқ)

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика