Футзал. Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг энг яхшилари + ФОТО
31 jul 2017 19:12
News
Футзал. Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг энг яхшилари + ФОТО
Вьетнамнинг Хошимин шаҳри мезбонлик қилган мусобақада Таиланднинг "Чонбури Блювейв" клуби чемпион бўлди. Эроннинг "Санае Гити Пасанд" клуби иккинчи, Вьетнам чемпиони "Таи Сон Нам" эса учинчи ўринни эгаллади.
Кеча бўлиб ўтган финалдан кейин энг яхшиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
"Чонбури Блювейв" (Таиланд) - чемпион.
"Санае Гити Пасанд" (Эрон) иккинчи ўрин соҳиби.
"Таи Сон Нам" (Вьетнам) учинчи ўрин соҳиби.
"Fair play" соврини "Таи Сон Нам"га топширилди.
Мусобақа тўпурари эса "Чонбури Блювейв" аъзоси Жирават Сорнвичиан бўлди. У 5 ўйинда рақиблар дарвозасига 9та гол урди. "Таи Сон Нам" ҳужумчиси Ҳуссаин Тойиби эса 8та гол билан бу борада иккинчи бўлди.
"Санае Гити Пасанд" аъзоси Али Асқар Ҳасанзода мусобақанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Comments