Latest news

15:37Кейн АПЛга қайтиши мумкин. "Бавария" қўйиб юборадими?  0 15:10БАА – Ўзбекистон учрашуви учун ўзбекистонлик мухлисларга нечта чипта тақдим этилади?  7 14:27Элит ОЧЛ қайтмоқда. Бугун чорак финалга старт берилади  10 13:57Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда  0 13:29ЕЧЛ плей-оффида қўшимча таймлардан воз кечилади, дастлабки 8 ўринни эгаллаганлар жавоб учрашувларини уйида қабул қилади  7 12:58Хуммельс "Боруссия"га қайтади ва клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этади  1 12:30"Реал" Анчелотти ўрнига 10 йилда 11 та соврин ютган мураббийни олиб келмоқчи  13 12:06Ўзбекистон U-15 терма жамоаси УЕФА Ривожланиш Кубогида қатнашади  8 11:43Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   26 11:26"Аввал ҳам Жаҳон чемпионатида қатнашганмиз, машиналар берилган. Самолёт олсангиз ҳам оёқ ердан узилмасин" — Равшан Эрматов чемпионларга яна нималар деди?  13 11:19"Криштиану – бутун дунёга ибрат" — Фигу  11 10:54Анчелотти ёзда сотиб олиш керак бўлган тўрт нафар футболчи номини айтди  12 10:25АПЛ тарихидаги энг яхши ҳужумчилар рўйхати эълон қилинди  13 09:56Мората яна А Серияга қайтиши мумкин  0 09:27Sofascore. «Ал Фaйҳа» дуранг ўйнаган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  1

Футзал. Клублар ўртасидаги ОЧ. "Олмалиқ" иккинчи ўйинда ҳам йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди News

Футзал. Клублар ўртасидаги ОЧ. "Олмалиқ" иккинчи ўйинда ҳам йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди

Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун мусобақанинг 3-тур беллашувларига якун ясалади. Ўзбекистон чемпиони "Олмалиқ" 3-тур доирасида мусобақа фаворитларидан бири бўлган Таиланд чемпиони "Чонбури Блювейв" клубига қарши баҳс олиб борди. Афсуски, Александр Петров шогирдлари иккинчи ўйинда ҳам йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди. "Чонбури" эса гуруҳда биринчи ўрин билан чорак финалга йўл олди.

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати
"D" гуруҳи

3-тур, 25.07.2016
"Phu Tho Stadium", 12:00

"Чонбури Блювейв" - "Олмалиқ" 5:0
Голлар:
К.Вонгкаео 1, Т.Субҳавут 34, Ж.Ронначаи 36, К.Пеерапат 38, Ч.Апиват 40
Амалга оширилмаган дабл пенальти: Ж.Сорнвичиан 40

"Чонбури Блювейв" (биринчи бешлик): 12.Катавут Ҳанкампа, 4.Рудимар Фенансио, 7.Критсада Вонгкаео, 8.Жирават Сорнвичиан, 9.Субҳавут Туенкланг.
Захира: 1.Арут Сенбат, 2.Пеерапат Каеввилаи, 3.Суттирож Наттапон, 5.Ронначаи Жунгвонсук, 6.Наттавут Срирангпирот, 10.Наттавут Мадялан, 11.Апиват Чаемчароен, 13.Жетсада Чудеч, 14.Сорасак Пуунжунгрид.

"Олмалиқ" (биринчи бешлик): 12.Клим Тюгаев, 2.Дилшод Ирсалиев, 4.Шуҳрат Тожибоев, 6.Жавлон Аноров, 7.Фарҳод Абдумавлонов.
Захира: 1.Равшан Элибоев, 3.Илҳом Ражабов, 9.Суннат Куралов, 10.Жамолиддин Шарипов, 11.Артур Юнусов, 13.Сирожиддин Маҳмудов, 14.Константин Свиридов.

Огоҳлантириш: Д.Ирсалиев 40




- Жамоалар аренага чиқиб келишди. Ўзаро қўл ташлашгандан кейин жамоавий суратга тушишди.

Учрашув бошланди! "Олмалиқ"қа омад тилаймиз!

1- Гол. Афсуски, таиландликлар сардори Критсада Вонгкаео биринчи дақиқадаёқ Клим Тюгаевни алдаб ўтиб ҳисобни очди.

Таиландликлар жуда ҳам осон гол уриб олишгандан кейин бироз ҳотиржам ҳаракат қилишмоқда.

5 - "Чонбури" ўйинчилари бир-бирларини жуда яхши тушуниб ўйнашмоқда. Апиват Чаемчароен деярли бўш дарвозага ўткир бурчакдан гол ура олмади.

6 - Жетсада Чудечнинг тўққизликка йўллаган зарбасини Тюгаев уриб юборди.

7- Абдумавлоновнинг аниқ зарбасини рақиб дарвозабони Катавут Ҳамкампа ушлаб олди.

8 - Зарбааа, Аноров битта рақибни алдаб Фарҳод Абдумавлоновни зарба нуқтасига олиб чиқди. Абдумавлонов эса ноаниқ зарба берди. Олмалиқликлар салгина ўзларига келиб олишди.

9 - Бурчакдан кейин Аноров зарбасини Фарҳод дарвозага тўғрилаб юборишга уринди, ноаниқ.

10 - Таиландликлар ҳужумларни жуда осон ва ҳотиржам тарзда уюштиришмоқда.

11 - Артур Юнусовнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтариб қолди. Ана шу зарбани бериш чоғида Артур Шариповнинг оёғини ҳам қўшиб тепиб юборди ва енгил жароҳат олди.

13 - Футзалчиларимизга қарши ҳужумларда тезлик етишмаяпти.

14 - Жирават тўпга шунчаки оёғини теккизиб қўйиб гол уриб кетиши мумкин эди. Яхшиям, унинг уриниши бироз омадсиз чиқди.

15 - Тезкор қарши ҳужум Юнусовнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

Александр Петров тайм-аут олди.

15 - "Олмалиқ" ўйновчи дарвозабонни майдонга туширди. Ўйновчи кипер вазифасини Жавлон Аноров бажармоқда.

18 - Энди эса "Чонбури" устози Ракҳол Саинетгам тайм-Аут олди.

20 - Рақиб дарвозабони бўш қолган дарвозамизга тўп киритиши мумкин эди. Ирсалиев етиб боришга улгурди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Биринчи бўлим таиландликларнинг ғалабаси билан якунланди, танаффус.

23 - "Олмалиқ" жуда яхши нуқтадан жарима ишлади. Уни чиройли амалга оширишди, лекин рақиб кипери буни тушунди ва тўпни ташқарига чиқариб юборди.

25 - Пеерапатнинг зарбасини Клим уриб юборди.

27 - Ўйновчи дарвозабон билан яхши ҳужум уюштиришди, лекин якун ўхшамади.

29 - Эҳҳҳ, Абдумавлонов 2 рақибни алдаб Тожибоевга имконият яратиб беришга уринди, дарвозабон чаққонроқ ҳаракат қилди.

32 - Александр Петров 2-бўлимдаги тайм-аут олиш имконидан фойдаланди.

33 - Жамолиддин Шарипов бирга-бир вазиятдан гол ура олмади.

"Олмалиқ" бешта фол ишлаб олди.

34- "Чонбури"нинг бразилиялик легионери Рудимар ҳакамни пойлади.

34 - Гол, Субҳавут ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Бу вазиятда Дилшод Ирсалиев рақибни алдашга уриниб, уни олдириб қўйди.

36 - Гол, Субҳавутнинг пасидан кейин Ронначаи Жунгвонсук ҳисобни йириклаштириб қўйди.

38 - Гол, Сорасак ва Пеерапатдан ажойиб ҳужум ва гол.

39 - Зарбааа, Ирсалиев бирга-бир вазиятда дарвозабонни пойлади.

40 - Юнусовнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

40 - Гол, Апиват жамоасининг бешинчи голини урди.

40 - Жираватнинг дабл пенальтидан берган зарбасини Равшан Элибоев қайтарди.



Rating: -56   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика