Latest news

18:59Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" - "ФарДУ" учрашуви учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 18:10Ўзбекистон кубоги. Учта ўйиндан ОНЛАЙН НАТИЖА  2 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  3 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  0 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  1 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  3 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   4 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 14:01Азизбек Ғаниев: "БАА Ўзбекистон билан ўйинга кичкина стадионни танлаганидан хайрон қолдим"  12 13:44Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади  2 13:34Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  3 13:13Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради  8

Футзал. ЖЧ-2016. Ўзбекистон терма жамоаси Португалиядан енгилди ва мундиални тарк этди News

Футзал. ЖЧ-2016. Ўзбекистон терма жамоаси Португалиядан енгилди ва мундиални тарк этди

Футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг учинчи тур беллашувлари давом этмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси Португалияга қарши кураш олиб борди. Афсуски, вакилларимиз йирик ҳисобда мағлуб бўлишди ва 1 очко билан мундиални тарк этишди.


ЖЧ-2016
17.09.2016, 3-тур
Медельин, "Колизео Иван де Бедут"
Португалия - Ўзбекистон 5:1

Голлар: Рикардиньо 10, 14, 22, Андре 26, Жо 35 - Рикардиньо 11 (авт.)

Португалия (биринчи бешлик): Бебе, Фабио Сесилио, Педро Кари, Жоао Матос, Рикардиньо.
Захира: Андре, Бруно Коельо, Мигель Кастро, Жо, Ре, Витор Хьюго, Тиаго Брито, Криштиану, Кардинал.

Ўзбекистон (биринчи бешлик): Рустам Умаров, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Константин Свиридов.
Захира: Акмал Хазратқулов, Дилшод Ирсалиев, Нодир Элибоев, Шуҳрат Тожибоев, Даврон Чориев, Машраб Одилов, Илҳом Хамроев, Жавлон Аноров, Феруз Фахриддинов.

Огоҳлантиришлар: Н.Элибоев 20, М.Одилов 32



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Учрашув якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси мундиални 1 очко билан тарк этди.

40. Тиаго Брито жароҳат олиб ётибди.

39. Хазратқуловдан яна бир чиройли сейв.

37. Вакилларимиз бешинчи фолни ишлатишди, буёғига ҳар бир қоида бузилиши биз учун дабл пенальти дегани.

35. Гол, Жо ҳисобни янада йириклаштирди. Унгача эса Рикардиньо Аноровни устидан тўпни ошириб алдаб ўтиб кетди.

33. Акмал Хазратқулов Рустам Умаровнинг ўрнига майдонга тушди ва дарҳол битта сейв ижро этди.

33. Ирсалиевнинг зарбасини Бебе қайтарди.

32. Рикардиньони йиқитгани учун Машраб Одилов огоҳлантирилди.

30. Зарбааа, Раҳматов алдамчи ҳаракатлар билан кириб бориб зарба берди, Бебе ўз ўрнида.

30. Илҳом Хамроев ҳам майдонга туширилди.

28. Зарбааа, Феруз Фахриддинов жуда қулай вазиятда ноаниқ зарба берди.

26. Гол, бу сафар Андре дарвозамизга гол урди, 4:1.

25. Терма жамоамиз таркибида мундиалда биринчи бор Машраб Одилов майдонга тушди.

24. Зарбааа, Элибоев дарвозабон билан юзма-юз вазиятда бироз ноаниқ зарба берди. Тўп кўпроқ айланиб кетди

23. Аноровнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

22. Гол, яна ўша Рикардиньо жамоамиз дарвозасини аниқ нишонга олди. Португалия бу сафар ҳам стандарт вазиятдан унумли фойдаланди.

21. Рикардиньонинг узоқдан йўллаган зарбасини Умаров қайтарди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча ҳисоб 2:1, Португалия фойдасига.

20. Зарбааа, Умаров яна бир бор жамоамизни голдан қутқармоқда.

20. Элибоев Рикардиньони туртиб юборди деб ҳисоблаган ҳакам Нодирга сариқ карточка кўрсатди.

20. Свиридовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

18. Зарбааа, Раҳматовнинг уринишини Бебе қайтарди.

17. Хорхе Браз тайм-аут олди.

16. Вакилларимиз ўйинда босимни оширишмоқда.

14. Гол, Рикардиньо дарвозамизга иккинчи тўпни киритмоқда.

14. Зарбааа, Свиридов рақиб хатосидан кейин дарвозага зарба берди, тўпни Рикардиньо қайтарди.

13. Зарба, Сесилионинг зарбасини Умаров қайтарди.

11. Гоооооооооллллллллл, Шуҳрат ТОжибоевнинг бурчак зарбасидан кейин тўп Рикардиньога тегиб дарвозадан жой олди, 1:1. Яшавор Рикардиньо, бугун ўз дарвозангга қанча гол урсанг ҳам розимиз.

10. Умаров навбатдаги бор жамоамизни голдан қутқариб қолди.

10. Гол, Рикардиньо стандарт вазиятдан кейин ўйинда ҳисобни очди.

9. Португалларнинг узоқдан йўллаган навбатдаги зарбаси ноаниқ.

7. Зарбааа, Умаровдан супер сейв. Рустам пастлаб берилган кучли ва аниқ зарбани оёғи билан қайтариб қолди.

6. Уҳҳҳ, Раҳматовнинг хатосидан кейин Андре бирга-бир чиқди ва ноаниқ зарба берди.

5. Чориев кутилмаганда тўпни рақибга ташлаб берди, Бритонинг зарбаси эса анча ноаниқ.

4. Португалия футзалчиларида ҳам техник хатолар кўзга ташланмоқда.

3. Португалия ҳам аста-секин ҳужумга ўтишни бошлади.

2. Фабио Юнусовни қарши ҳужумга ўтиб кетаётганда йиқитди.

2. Ўйиндаги дастлабки зарбани Фарҳод Абдумавлонов берди, ноаниқ.

Учрашув бошланди, олға ЎЗБЕКИСТОН!

Жамоалар сардорлари Артур Юнусов ҳамда Рикардиньолар қуръа ташлаш маросимида иштирок этишди.

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси оқ рангли, Португалия эса қизғиш рангли либосда ҳаракат қилади.

Энди эса ЎЗБЕКИСТОН давлат мадҳияси янграмоқда.

Дастлаб Португалия давлат мадҳияси янграмоқда.

Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика