Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"
20 aug 2025 01:10
News
Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"
"Арал"ни ғалаба билан табриклайман. Бу ўйин жуда муҳим эди, фақат ғалаба учун ҳаракат қилгандик. Лекин доим ҳам сиз ўйлаганингиздек бўлмайди. Бу футбол. "Арал" бугун жуда яхши ўйин ўтказди. Мухлисларнинг қўллови ҳам бу ўйинда роль ўйнади. Футболда деталлар бўлмайди. Кичик хатолар эвазига мағлуб бўлдик. Йигитлар айтилган вазифани бажаришди. Майдондан келиб чиқиб, ҳаракат қилдик. Тўпни рақибга бериб, ундан кейин ҳужум қилишимиз керак эди. Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарий бошқача кечиши мумкин эди.
Биринчи голдан кейин жамоа қандай ҳаракат қилди?
Иккинчи бўлимда ўйин темпини кўтара олдик, гол ҳам урдик. Ҳаммаси режа бўйича кетаётган эди. Стандарт вазиятдан гол ўтказдик, бу футболни бир қисми. Голдан кейин "Арал"да руҳан кўтарилиш бўлди.
Жамоанинг негизи терма жамоа негизида ташкил қилинган. Улар терма билан ҳам йиғинларга боради. Йигитларда чарчоқ аломатлари сезилмаяптими?
Йўқ, йигитлар ёш. Тез тикланишади. Раҳбарият бунга шароит яратиб қўйган. Улар ўсмоқчи бўлишса, ишлаш керак. Чарчаб қолаётган бўлса, футболчи бўлмаганлари яхшироқ.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments