Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  11 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  21 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  6 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Футзал чемпионати 2021/22 йилги мавсум старти яқин. Мусобақа Регламенти муҳокама учун тайёр News

Футзал чемпионати 2021/22 йилги мавсум старти яқин. Мусобақа Регламенти муҳокама учун тайёр

Tags :  Футзал
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси шу йилнинг 12 июль санасида футзал клубларига мурожаат қилган бўлиб, унда чемпионат учун трансфер кунлари ҳамда янги мавсумнинг режалаштирилаётган санаси маълум қилинганди.

Аввал хабар берилганидек, футзал чемпионати учун биринчи трансфер ойнаси 2 август санасида очилган ва у 6 октябрга қадар давом этади. Қишки трансфер эса 17 январь — 12 февраль саналари оралиғида амалда бўлади. Янги мавсум эса 9 октябрь санасида старт олиши режалаштирилган.

Айни вақтга келиб ЎзПФЛ томонидан футзал мусобақалари учун Регламент тайёр ҳолга келтирилган бўлиб, у муҳокама учун футбол клублари ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясига тақдим этилган. Шунингдек, ЎзПФЛ мазкур Регламентни жамоатчилик муҳокамаси учун ҳам эълон қилади. Уни қуйидаги ҳавола ёрдамида кўчириб олиш имконияти мавжуд. Биз бу борадаги таклиф ва танқидларингиз учун очиқ эканлигимизни маълум қиламиз", - деб ёзилади ПФЛ расмий сайтида.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика