Latest news

11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  5 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  14 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2

Футзал. Амалдаги чемпион АГМК пешқадам "Пахтакор"ни йирик ҳисобда таслим қилди ГАЛЕРЕЯ News

Футзал. Амалдаги чемпион АГМК пешқадам "Пахтакор"ни йирик ҳисобда таслим қилди ГАЛЕРЕЯ

Шу кунларда футзал бўйича XXIV Ўзбекистон чемпионатининг 6-тур беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Учрашувларга Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуаси мезбонлик қилмоқда. Бугун турнинг марказий тўқнашуви бўлиб ўтди. Унда айни пайтдаги пешқадам "Пахтакор" амалдаги чемпион АГМК билан куч синашди. Баҳсда ҳисобни "шерлар" очишди. 3-дақиқада Суннатилла Жўраевнинг жаримадан тепган зарбаси Рустам Умаров дарвозасидан жой олди. Шундан кейин таблода фақат АГМК номи остидаги рақам ўзгарди. Яъни, Александр Петров шогирдлари 5 бор тошкентликлар дарвозасини ишғол қилишди. Одатда катта ўйинларни катта ўйинчилар ютишади. Бугун ҳам шундай бўлди. 1-бўлимда ҳисоб 1:1 бўлиб турган бир пайтда олмалиқликлар кипери Рустам Умаров икки бор дабл пенальтини қайтарди ва жамоасини ғалаба учун курашда сақлаб қолди.

Чемпионатнинг марказий ўйинидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Фото: Толибжон Қосимов

Футзал

XXIV Ўзбекистон чемпионати, 6-тур

15.10.2020, "Ўзбекистон" спорт мажмуаси

Ҳакамлар: Анатолий Рубаков, Шавкат Мухитдинов, Ҳушнуд Атамуродов.

"Пахтакор" - АГМК 1:5

Голлар: С.Жўраев 3 - Д.Валижонов 14, Д.Чориев 22, 37, А.Ибрагимов 33 (автогол), А.Раҳматов 37

Амалга оширилмаган дабл пенальтилар: А.Абдувалиев 18, Ф.Фахриддинов 19

"Пахтакор" (биринчи бешлик): 13.Акмал Хазратқулов, 7.Суннатилла Жўраев, 8.Фарҳод Абдумавлонов, 14.Константин Свиридов, 27.Феруз Фахриддинов.

Захира: 1.Равшан Элибоев, 3.Машраб Одилов, 9.Дилмурод Шавкатов, 11.Авазбек Абдувалиев, 18.Илҳом Ражабов, 23.Шерзод Мустафоев, 77.Алишер Ибрагимов, 99.Муҳаммад Зоиров.

АГМК (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 5.Илҳом Ҳамроев, 6.Абдулла Солиҳов, 8.Ҳусниддин Нишонов, 22.Анасхон Раҳматов.

Захира: 12.Акобиржон Шокиржонов, 2.Аббосбек Ўлмасбеков, 3.Темур Бердиев, 4.Ихтиёр Ропиев, 7.Даврон Абдураҳмонов, 9.Алан Аминов, 10.Даврон Валижонов, 15.Пўлат Олимов, 17.Музаффар Аҳаджонов, 19.Даврон Чориев.

Огоҳлантириш: Д.Валижонов 18


Олий лига 6-турининг бугун бўлиб ўтган ўйинларида қайд этилган натижалар:

15.10.2020

"Бунёдкор" - "Хуахин Жиззах" 2:2

"Металлург" - "Қўқон-1912" 10:6

"Пахтакор" - АГМК 1:5

"Локомотив" - "Навбаҳор" 4:4

"Максам-Чирчиқ" - "Строител-З" 3:4

"Насаф" - "Бухоро" 8:4

Айни пайтга келиб "Пахтакор" ҳисобида 39, АГМКда эса 37 очко мавжуд.


Футзал бўйича Олий лига 6-турнинг бугунги ўйинларидан кейинги турнир жадвали



Чемпионатнинг марказий ўйинидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика