Latest news

02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  19 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  3 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  7 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  14 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  6 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  69 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  17 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3

"Футбол ретро талқинда" (74-сон) News

"Футбол ретро талқинда" (74-сон)

Ушбу рукнимиздан тарихга айланган, аммо ҳар бир футбол мухлисига завқ бағишлайдиган фотосуратлар жой олади.

Ла Лиганинг ХХI асрдаги энг яхши тўпурарлари.

“Милан”нинг ХХI аср рамзий жамоаси. 

Бразилиялик "болакай" – Жуниньо Паулиста. 1995 йил. 

Маълумот учун, "Мидлсбро" мухлислари Жуниньони клуб тарихидаги энг буюк ўйинчи деб тан олишади. Жуниньо Паулиста узоқ вақтдан бери Премьер-лига тарихидаги энг машҳур бразилиялик деб ҳисоблаб келинади ҳамда Бразилиядан Англияга йўл очиб берган биринчи футболчи сифатида тан олинади.

Рональд Куман (Нидерландия термаси) vs. Пол Гаскойн (Англия термаси). 1990 йил.

Эд де Гуй ("Челси") ва Жорж Боатенг ("Астон Вилла"). 2000 йил. 

Жаҳон чемпионати ярим финалчиси, Европа чемпионати кумуш медали соҳиби, португалиялик ҳужумчи Нуну Гомеш ("Блэкберн Роверс"). 2012 йил.    

Ҳам футболчилик, ҳам мураббийлик даврида ном қозонган Марк Хьюз (чапда) ва Англиянинг учта турли клубида чемпионат тўпурари бўла олган ягона футболчи, ҳозирги пайтда BBC'да "Match of the Day" кўрсатуви бошловчиси бўлиб фаолият кўрсатаётган Гари Линекер (ўнгда) "Барселона" таркибида. 1980-йиллар охири.

ЖЧ-2006 ярим финали: Германия – Италия баҳсидан ажойиб кадр. Ўйин ҳақида фикр юритиб ўтирмаймиз, марҳамат, видео орқали кўриб олишингиз, ўша дамларни бевосита ёд этишингиз мумкин.

Ференц Пушкаш (Венгрия терма жамоаси) ва Всеволод Бобров (СССР терма жамоаси). 1952 йил.

Иан Уокер "Тоттенхэм Хотспур" сафида. Бизга маълум бўлишича, Англиянинг бир нечта клублари дарвозасини қўриқлаган посбон ўз фаолиятини якунлагач, Шанхай клубларида дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаган.

Уни кўзойнаксиз таниш мушкул. Бу нидерландиялик тирик афсона – Эдгар Давидс ("Аякс"). 1995 йил.

ЧЛ. "Рома" – "Барселона" 3:0. Карлес Пуйоль ва Франческо Тотти тўп учун курашда. 2002 йил.

ЖЧ-1998. Англия - Колумбия 2:0. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Пеле болакайларга дастхат қўйиб беряпти. 1961 йил.

Энди улар яна бир жамоа(“Ювентус”)да ўйнашади.

Алексис Санчес ва Артуро Видаль 2006/07 йилги мавсум "Коло-Коло" сафида. Орадан 14 йил ўтиб, улар яна клубдош бўлдилар, янги манзил – "Интер".

Орадан 7 йил ўтиб, Гарет Бэйл тасвири яна Таймс-скверда.

"Фаолиятим борасида афсусланишлар йўқ. Фақат АПЛни ютиш насиб қилмаганидан озгина хафаман. Ортга боқиб қарасам, кучли клубларга ўтиш имконияти менда бўлган ва ҳозир 4-5 та чемпионлик медали бўйнимга осилган ҳолатда турган бўларди. Бундан ташқари, бошқа мамлакатга кетишим, пул ва шон-шуҳрат ортидан қувишим мумкин эди... Бироқ клуб ва яқин инсонларимга содиқ қолдим, улар мен учун ҳаммасидан муҳимроқ эди" – Стивен Жеррард.

Икер Касильяс билан энг кўп бирга ўйнаган футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа.

Ўз танқидчиларига эга бўлмаган, қўполроқ қилиб айтганда, хейтерлари йўқ футболчилардан иборат рамзий жамоа.

2010 йилда требл қайд этган тарихий "Интер" таркиби.

“Шарқ шамоли” – Андрей Шевченко (“Милан”).

Танидингизми?

Бонус. 2007 йилги “Пахтакор”. 

2000 йилги ЕВРОнинг энг яхшилари, Кака рамзий жамоаси (64-сон)
Бекхэм жамоадошлари, сўнгги йиллардаги требллар (65-сон)

АПЛ афсоналари, Диего Марадона "Тоттенхэм" дибосида (66-сон)

ЖЧ-2002 рамзий жамоаси, "Осиёлик Марадона" (67-сон)

2008 йилнинг энг қиммат футболчиларидан тузилган таркиб (68-сон)

Дер-Класикер, Пеп Гвардиола ва унинг "Барселона"си (69-сон)

"Барсeлона" FIFA 07'да, Премьер-лиганинг энг қари дебютанти (70-сон)

XXI асрда энг кўп гол урган клублар, тўпурар дарвозабонлар (71-сон)

АПЛ тўпурарлари, Кот-д'Ивуар терма жамоаси юлдузлари (72-сон)

Битта расмдаги уч афсона, журнал ўқиётган машҳурлар (73-сон)

Ғоя муаллифи: Шерзод Нурматов 

Author : Sherzod Nurmatov
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика