“Футбол дўстлик учун” лойиҳаси вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди
05 may 2017 11:10
News
“Футбол дўстлик учун” лойиҳаси вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди
Мусобақа қоидаларига кўра, футболчи (дарвозабон) 10–12 ёшда бўлиши, 2 йиллик футболчилик тажрибасига эга бўлиб, инглиз тилини билиши ва бошқалар билан чиқишимли бўлиши керак. Шу мақсадда, Ўзбекистон Футбол Федерацияси мамлакатдаги футбол клубларнинг ёш дарвозабонлари орасида 19 апрель куни танлов ўтказди. Бир неча босқичдан иборат танловда мамлакатнинг қатор клублари орасида “Локомотив” тарбияланувичиси, 12 ёшли Илёс Аҳмедов ғолиб бўлди.
4 май куни “Футбол дўстлик учун” ташкилий қўмитасининг ишчи гуруҳи Тошкентга ташриф буюрди. Бугун, 5 май куни эса “Бунёдкор” стадионининг анжуматлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда лойиҳа вакиллари, ЎФФ техник директори Шавкат Имомов ва бўлажак лойиҳада иштирок этадиган ёш дарвозабон Илёс Аҳмедов қатнашди.
Қозоғистондан лойиҳа бош директори Амина Конурбаева ва лойиҳа вакили Анастасия Лялькина Тошкентга етиб келишди.
Илёс Аҳмедов: "Кўпроқ тажриба олишни ва бошқа давлатлардан келадиган болалар билан дўстлашишни истайман. 64та давлат футболчилари билан суҳбатлашиш ва дўстлашиш ажойиб бўлса керак".
ЎФФ техник директори Шавкат Имомов: "ЎФФ ушбу лойиҳа аъзосига айлангач албатта хурсанд бўлдик. Бизга бир қатор талаблар қўйилди: Ўзбекистонлик футболчи дарвозабон бўлиши, инглиз тилини билиши, футболда камида 2 йил фаолият олиб борган бўлиши ва шериклари билан тезда чиқишиб кетиши керак эди. Биз Республиканинг барча клубларига бу талабларни юбордик ва 7 нафар дарвозабон бу талабларга мос тушди.
Биз бу 7 нафар футболчини Тошкентга чақирдик ва финал босқичи бўлиб ўтди. Бир нафар ғолибни аниқлаш учун экспертлар жалб қилинди. Бу экспертлар қуйидагилар эди: Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Анвар Рашидов, "Бунёдкор" академияси дарвозабонлар мураббийи Марат Галимов ва "Локомотив" клуби дарвозабонлар мураббийи Руслан Аҳмедханов.
7 дарвозабон футбол ўйинида қандай ўзини тутишини синовдан ўтказдик, машғулотларда синаб кўрдик. Сўнгги босқич бу болаларнинг инглиз тилини билишини текшириш эди. Биз махсус матбуот анжуманлари ўтказдик ва инглиз тилида олиб борилди. Якунда айнан Илёс Аҳмедов ғолиб бўлди.
Амина Конурбаева лойиҳа бош директори: Барчангизни кўриб турганимиздан хурсандман. Болалар футболига бефарқ эмаслигингиздан хурсандмиз. Бу лойиҳани ҳурмат қилишингиздан хурсандмиз. Бу лойиҳа беш йил олдин тузилган. Ўзбекистон илк бор ушбу лойиҳада иштирок этмоқда. Буни анчадан буён кутаётгандик. Энди Ўзбекистон ушбу лойиҳанинг тенг ҳуқуқли аъзосига айланди.
"Газпром" ФИФАнинг расмий ҳамкори ҳисобланади. Ушбу компанияси болалар футболига аҳамият беришга қарор қилди. Лойиҳа орқали дўстлик, тенг ҳуқуқлилик, бахт ва фахр каби инсоний фазилатларни дунёга ёйишни истаймиз.
16 март куни глобал қуръа бўлиб ўтди. Қуръага кўра Ўзбекистондан ушбу лойиҳада дарвозабон иштирок этиши аниқланди. 12 ёшли болакай Россияданинг Санкт-Петербург шаҳридаги финал босқичида иштирок этади.
Лойиҳа 23 июндан 3 июлга қадар Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтади. 64та давлатдан келган футболчилар жами 8та жамоа шарафини ҳимоя қилишади. Ўзбекистонлик футболчи "Яшил дўстлик" жамоасида АҚШ, Финляндия, Япония, Норвегия ва Сербия каби мамлакат футболчилари билан бирга тўп тепади.
"Газпром" доим ҳаётни яхшилашга қаратилган лойиҳаларни ташкил этилади. Масалан, ёш болакайлар жаҳонга машҳур ОАВ вакилларига интервьюлар беришади. Турли давлат вакиллари билан дўстлашишади. Илёс ушбу лойиҳада фақат футбол ўйнабгина қолмай, балки Ўзбекистон ҳақида барчага маълумот беради. Юртингиз ҳақида лойиҳага келган барча барча хабар топади.
Ўзбекистондан фақат футболчи эмас балки 12 ёшгача бўлган журналист ҳам лойиҳада иштирок этади. Бу борада ҳам алоҳида танлов бўлиб ўтади. Энг яхши 12 ёшли журналист якунда Россияга боради ва улкан матбуот марказида ишлайди ва лойиҳани ёритиб боради. Лойиҳа ҳақида Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларга энг тезкор янгиликларни юборади.
Ёш болакайлар "Газпром" ва лойиҳа туфайли Месси, Роналду каби жаҳон футбол юлдузлари билан учрашиш имконияти ҳам эга бўлишади. Бу албатта ҳар бир болакайнинг орзуси эканлиги аниқ.
Анастасия Лялькина: Футболга бефарқ эмаслигингиздан хурсандмиз. Аввало, ЎФФга катта раҳмат айтмоқчимиз. Лойиҳада илк бор иштирок этаётган бўлса ҳам ЎФФ бизга жуда катта ёрдам берди ва ташкилий масалаларни яхши савияга қўя олди.
Илёс ажойиб бола экан. У билан суҳбатлашдик, жуда қувноқ ва шижоатли эканлигини билдик.
Ушбу лойиҳа орқали мамлакатларни ҳам дунёга танитиш ҳам мумкин. Марказий Осиё давлатларини кўпчилик адаштиради, ушбу лойиҳадан кейин эса дунё ҳар бир мамлакатни номи билан яхшигина эслаб қолиши аниқ. Илёс фақат ўзи учун эмас балки Ўзбекистон учун ўйнайди. Ахир у гол ўтказса Илёс Аҳмедов гол ўтказди дейишмайди, Ўзбекистон гол ўтказди дейишади. Шу боис у юртингиз шарафини ҳимоя қилади.
Илёс Ўзбекистонинг энг машҳур ва ёрқин намоёндалари билан учрашиб улардан Ўзбекистон ҳақидаги маълумотларни йиғиб боради. Якунда Ўзбекистоннинг энг машҳур инсонларининг фикрлари Россиядаги финал босқичида барчага намойиш этилади. Булар сиёсатчилар, спортчилар, санъаткорлар ва бошқа соҳа вакиллари бўлишади.
Дунёда ва шу жумладан қобилиятли болакайлар жуда кўплаб топилади. Масалан, эшитишимча ўзбекистонлик ёш болакай Россиянинг машҳур "Голос" телешоусида ғолиб чиққан экан. Бундай мисоллар жуда кўп. Уларни топиш ва дунёга танитишда журналистларнинг ёрдами керак.
ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Футбол дўстлик учун". Матбуот анжумани
- Лойиҳа қандай қилиб ташкил топгани ҳақида гапириб беринг.
- Беш йил олдин "Газпром" дунёни ва келажакни ўзгартиришга қаратилган лойиҳани яратишга қарор қилди. Ёш авлодни ривожлантириш учун махсус дастур ишлаб чиқилди. Ҳар йил ҳар бир мамлакатдан минглаб инсонлар ушбу лойиҳага аъзо бўлишади. "Футбол дўстлик учун" лойиҳаси айнан аввало дўстлик ва бошқа мамлакат аъзоларини ҳурмат қилиши учун иш олиб борилади.
- Бу лойиҳада иштирок этган қайсидир футболчилар кейинчалик профессионал шартнома тузишган ҳолатлар бўлганми?
- Биласизми, лойиҳанинг илк иштирокчилари ҳали бу ёшга етишмаган. Аммо бир қатор футболчилар ўз агентларига эга бўлишган ва яқин йилларда улар машҳур клубларга ўтишлари мумкин.
Comments