Latest news

10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  4 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  3 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  6 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  13 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  2 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  19 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0

“Футбол дўстлик учун” лойиҳаси иштирокчилари Ўзбекистоннинг таниқли шахслари билан учрашди News

“Футбол дўстлик учун” лойиҳаси иштирокчилари Ўзбекистоннинг таниқли шахслари билан учрашди

ФИФА ва футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори — “Газпром” компаниясининг “Футбол дўстлик учун” халқаро болалар лойиҳаси бўлиб ўтади.

ФИФА ва футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори — “Газпром” компаниясининг “Футбол дўстлик учун” халқаро болалар лойиҳасида Ўзбекистон номидан иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган “Локомотив” футбол клуби тарбияланувчиси – дарвозабон Илёс Аҳмедов ҳамда Миробод туманидаги 110-мактабнинг 5-синф ўқувчиси – ёш журналист Амир Шарипов мамлакатнинг таниқли шахслари билан учрашди. 

Ёш дарвозабон ва ёш журналист Ўзбекистон ривожига катта ҳисса қўшган шахслар, жумладан, хонанда ва басакор Севара Назархон, ФИФА ва ОФК рефериси Равшан Эрматов, бизнесмен,  Korzinka.uz супермаркетлари тармоғи эгаси Зафар Ҳошимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси фанлар Академияси академиги, тарих фанлари доктори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Эдвард Ртвеладзе билан учрашув ўтказди.



Мазкур учрашувларни ўтказишдан асосий мақсад – дўстлик, тенглик, адолат, саломатлик, тинчлик, садоқат, ғалаба ва анъана каби қадриятларни тарғиб қилишдан иборат. Учрашув давомида лойиҳа иштирокчилари қаҳрамонлардан дўстлик нимадан иборат экани ва унинг сирлари ҳақида  тушунча олди. Ҳар бир учрашув якунида лойиҳа иштирокчиларига омад тилаб қолинди.


Ёш журналист Амир Шарипов ФИФА ва ОФК рефериси Равшан Эрматов билан учрашувдан кейин ўз фикрлари билан бўлишди:

“Бугун ҳаётимда жуда муҳим воқеа юз берди! Мен жаҳон даражасидаги юлдуз, Ўзбекистоннинг машҳур ҳаками Равшан Сайфиддинович Эрматов билан учрашдим. Ёш журналист сифатида унга турли саволлар билан юзландим ва у учун дўстлик нима англатишини сўрадим. Унинг сўзларидан шуни билдимки, Равшан Эрматов дўстликни жуда қарлайди!”.

Ёш дарвозабон Илёс Аҳмедов ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди:


“Ўзбекистон номидан биринчи иштирокчига айланганимдан мамнунман. Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан. Машҳурлар билан учрашув бизга янада кўпроқ ишонч берди. Мен ҳам улар каби таниқлик бўлишга ҳаракат қиламан”.

Эслатиб ўтамиз, “Футбол дўстлик учун” лойиҳаси шу йилнинг 26 июнидан 3 июлига қадар Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтади. Иштирокчилар лойиҳа доирасида Конфедерациялар Кубоги–2017 финал учрашувига ташриф буюради”.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика