Latest news

09:14"Бухоро" беш нафар футболчини рўйхатдан ўтказди  1 08:40"Пахтакор" футболчисини "Динамо"га ижарага берди  2 08:09ОКМК ҳужумчиси иккинчи даврани водийда давом эттиришга яқин  0 07:402026 йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими қаерда ва қачон бўлиб ўтиши маълум  4 00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  2 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  3 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  1 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  9 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  10 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  11 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  8 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0

Футбол бўйича Эрон аёллар терма жамоасининг тўрт футболчиси эркак бўлиб чиқди News

Футбол бўйича Эрон аёллар терма жамоасининг тўрт футболчиси эркак бўлиб чиқди

Футбол бўйича Эрон аёллар терма жамоасининг тўрт нафар ўйинчиси гендер тестларидан ўта олмагани учун маълум муддатга дисквалификация қилинди.
Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Эрон аёллар терма жамоасининг энг яхши тўрт нафар футболчиси эркак бўлиб чиқди ва энди уларни жинсни ўзгартириш бўйича жарроҳлик амалиёти кутмоқда. Шундан сўнг улар яна аёллар терма жамоаси сафида тўп суришлари мумкин бўлади.

Хабар беришларича, энди Эронда бирор бир аёллар футбол клуби ким биландир шартнома имзолашидан аввал, футболчиларни албатта гендер тестларидан ўтказиши шарт бўлади.

«Агар бу одамлар ўз муаммоларини операция йўли билан ҳал қила олишса ва белгиланган тиббий талабларга жавоб беришса, улар яна аёллар футболи мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишади», – деди Эрон футбол федерацияси тиббий комиссияси раҳбари Аҳмад Ҳошимиён.

2011 йили Эрон аёллар терма жамоаси билан боғлиқ бошқа бир ҳодиса рўй берган эди. Ўшанда терма жамоани Олимпия-2012 саралаш баҳсларига ҳижобларда майдонга чиқишига рухсат берилмагани учун, терма жамоа саралаш баҳсларида иштирок этишдан бош тортганди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика