Френки де Йонг: “Ўйлашимча, Рамос жавоб ўйинини ўтказиб юборганидан афсусланмоқда"
06 mar 2019 21:01
News
Френки де Йонг: “Ўйлашимча, Рамос жавоб ўйинини ўтказиб юборганидан афсусланмоқда"
-Ажойиб ҳислар оғушидаман. Биз жудаям хурсандмиз, чунки чорак финалда тўп тепамиз.
-Бу сизнинг илк классиконгиз. Шундайми?
-Ҳа (кулиб). Аслида бу иккинчичи. Биринчисини биз Амстердамда ўйнагандик. Биз “Бернабеу”да ғалаба қозондик ва жудаям бахтлимиз.
-“Барселона”дагилар сизга “Реал”ни турнирдан чиқариб юборишда омад тилашгани ростми?
-Ҳа, улар билан гаплашганимда бу борада ҳазил аралаш шундай гап сўзлар бўлди. Аммо клуб директори “Реал”ни биз мусобақадан чиқариб юборсак, ажойиб воқеа бўлишини айтганди.
-Рамос биринчи учрашувда атайлаб сариқ карточка олдими, нима деб ўйлайсиз?
-Мен у бу ишни атайлаб қилганми йўқми, билмайман. Очиғи, бу вазиятни таҳлил қилишнинг менга қизиғи йўқ. Ўйлашимча, у ўша вазият учун ҳозир афсусланаяпти”, деди де Йонг.
Comments