ФОТО. “Эвертон” Киннинг трансферини эълон қилди
04 jul 2017 00:50
News
ФОТО. “Эвертон” Киннинг трансферини эълон қилди
Англиянинг “Эвертон” клуби раҳбарияти “Бернли” ҳимоячиси Майкл Киннинг трансферини эълон қилди.
Футболчи “ирислар” билан 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Киннинг трансфери бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда 30 млн фунт стерлингга етиши мумкин. Бу ҳолатда жамоа рекорди такрорланади.
Ўтган мавсумда 24 ёшли Кин АПЛда 35та учрашувда майдонга тушиб, 2та гол киритди ва битта голга ассистентлик қилди. Тўртта сариқ карточка ишлаб олди. У “Бернли” шарафини 2014 йилдан бери ҳимоя қилиб келаётганди.
Link :
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments