Latest news

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  22 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

«Финалда мухлислар бизни стадиондан қўллаб-қувватлашиб, 12-ўйинчи бўлиб беришади» — Достон Турсунов News

«Финалда мухлислар бизни стадиондан қўллаб-қувватлашиб, 12-ўйинчи бўлиб беришади» — Достон Турсунов

Ўзбекистон — Япония ўйинидан сўнг футболчиларимиз ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

Ҳимоячимиз Достон Турсунов ҳам «Championat.asia»га интервью берди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз…

— Япония билан ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Уларни ўрганиб чиққан эдик. Шунга яраша мураббийимиз тўғри тактика қўйди. Биз айни шу тактика асосида ўйнадик ва ғалаба қозондик.

— Ўйин охирида алмаштирилдингиз, бу жароҳат билан боғлиқми ёки чарчаб қолганмидингиз?

— Озгина томирларим тортишди. Шу сабаб алмаштирилдим.

— Жамоа ичида кайфият қандай?

— Кайфият жуда аъло даражада. Мақсадимиз чемпионлик. Насиб қилса бунга эришамиз.

— Стадионга ўзбекистонлик мухлислар кирмаган бўлса ҳам ташқарида жуда кўп мухлис тўпланди. Уларга тилакларингиз борми?

— Уларга каттакон раҳмат айтамиз. Финалда бизни стадиондан қўллаб-қувватлашса янада кучлироқ бўламиз, улар 12-ўйинчи бўлиб беришади.

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика