Latest news

01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  0 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  4 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  21 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  5 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  13 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  11

Филип Раевац: "Мақсадимиз кучли бешликка кириш" News

Филип Раевац: "Мақсадимиз кучли бешликка кириш"

"Қўқон-1912" жамоаси ўз майдонида ўтган кетма-кет иккинчи учрашувда ғалабани тантана қилди.

Бахтиёр Ашурматов шогирдлари Coca Cola Суперлига 6-турида Термизнинг "Сурхон" жамоасини йирик 3:0 ҳисобида таслим қилди. Учрашувдан сўнг мезбонларнинг тажрибали ҳужумчиси, ўйиндаги биринчи гол муаллифи Филип Раевац фикрларини билдириб ўтди.

"Ўз майдонимизда тўп тепишимизга қарамасдан осон ўйин ўтказмадик. Ҳаво ҳарорати ҳам жуда иссиқ эди. Бундай шароитда футболчиларга осон бўлмайди. "Сурхон" жамоаси ҳам муносиб қаршилик кўрсатишга интилди. Уларга нима бўлаётганига тушунмаяпман. Рақиб сафида тажрибали ва маҳоратли футболчилар етарлича.

Карантиндан сўнг яхши спорт формасига кириб бормоқдамиз. Албатта, гол уриб ҳисобни очиб олганимиздан сўнг бизга бир мунча осон бўлди. Босим йўқолди. Керакли ғалабани қўлга киритдик. Ишлаб олган уч очкоимиз ғалаба учун ташланган навбатдаги қадамдир. Биз ўз майдонимизда кечадиган барча ўйинларда ғалаба қозонишни истаймиз. Мақсадимиз кучли бешликка кириш. 

Кейинги турдаги рақибимиз Муборакнинг "Машъал" жамоаси. Улар ҳам ўйин услуби жиҳатдан "Сурхон"га ўхшайди. Насиб қилса яна ғалаба қозониб турнир жадвалида юқорироққа кўтарилиб оламиз деган умиддаман",- дейди Филип Раевац.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика