Latest news

15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  0 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  1 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  5 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  2 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  1 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  21 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  3 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  4

"FIFA.uz"да Элдорбек Суюновнинг жамоаси News

"FIFA.uz"да Элдорбек Суюновнинг жамоаси

FIFA.UZда Олий лиганинг янги мавсумига жамоа тузиш бошлангани ҳақида хабар бергандик.
Бир қанча янгиликлар қўшилган FIFA.UZда ҳозирга қадар 700дан ортиқ жамоа тузилди.

Бу ўйинни мухлислардан ташқари футболчилар, журналистлар ва футбол жамоатчилиги орасида қизиқиш уйғотган. Жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Насаф" клуби дарвозабони Элдорбек Суюнов 2014 йилги мавсум учун ўз жамоасини тузди.

"FIFA.UZ лойиҳаси шахсан менга жуда ёқди. Ушбу мусобоқада иштирок этишни режалаштиргандим. Яқиндагина 1-тур учун ўз жамоамни тузиб чиқдим", - дея гап бошлади Ўзбекистон миллий терма жамоаси посбони.


 
Ҳужумда Зафар Полвонов, Фарҳод Тожиев ва Олександр Пишурни танладим. Ушбу "трио"ни танлашимнинг боиси, ўтган мавсумда айнан шу форвардлар кўплаб гол киритишганди. Бу йилги мавсумда ҳам улар ушбу фаолликни давом эттирашади деб ўйлайман. Жамоамиздан Артур Геворкян ва Илҳом Юнусовни ўз жамоамга қўшиб олдим. Сабаби, бу икки тажрибали футболчилар кўплаб гол ва голли паслар беришади ва табиийки, мени иккала жамоам учун ҳам очколар ишлашда давом этишади деб умид қиламан. Дарвозада ўзимни ва Игнатий Нестеровни олишни лозим топдим. Игантийни олганим у кўп ўйинларда ўз дарвозаси дахлсизлиги сақлаб келади.

Биринчи турда ўз дарвозамдан тўп олиб чиқмасликка ҳаракат қиламан. Жамоа сардори этиб аввалига Артур Геворкянни танламоқчи эдим, лекин Ара ярим ҳимоячи. "Бунёдкор" ўз уйида ўйнашини инобатга олиб, Пишурга сардорлик боғичини топширишга қарор қилдим. Бу виртуаль Олий Лига чемпионати ҳам қизиқ бўлади деб ўйлайман", - дейди "Насаф" дарвозабони Элдорбек Суюнов.   


СИЗ ҳали жамоа тузмадингизми? Шошилинг, ўзингизни мураббий сифатида синаб кўринг. FIFA.UZ да иштирок этиб дўстлар орттириш ва совғалар ютиб олиш мумкин.

Биринчи тур учун дедлайн 15 март куни соат 12:00да тугайди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика