ФИФА рейтингида Ўзбекистон 59-ўринга тушди
08 aug 2013 13:26
News

ФИФА рейтингида Ўзбекистон 59-ўринга тушди
ФИФА миллий терма жамоаларнинг август ойи рейтингини эълон қилди.
Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўтган ойга нисбатан 1 поғона пастлаб 59-ўринда қайд этилган. Айни пайтда Миржалол Қосимов шогирдлари 566 очкога эгалар. Терма жамоамиз Осиёда ҳамон кучли бешликда.
Осиё қитъасида Япония термаси пешқадам. "Кунчиқар юрт" вакиллари 37-ўриндалар. Австралия эса 46-ўринда. Кучли учликка Эрон терма жамоаси чиқиб олди - 52. Жанубий Корея эса 13 поғона пастлаб 56-ўринга тушиб кетди.
ЖЧ-2014 саралашидаги рақибимиз Иордания 5 поғона кўтарилиб 71-ўринга чиқиб олди. Айни пайтда уларнинг очколари 495тага тенг.
Умумий рўйхатни ҳамон Испания терма жамоаси бошқариб бормоқда. Улардан сўнг Германия ва Колумбия терма жамоалари жой олишган. Кучли ўнликда ҳеч қандай ўзгариш содир бўлмгагани эътиборга молик.
Тўлиқ рейтинг билан ФИФА расмий сайтида танишиб олиш мумкин бўлади.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!

Comments